Latest news

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  1 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   25

Сречко Катанец: "Ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас" News

Сречко Катанец: "Ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААдаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўтказилаётган йиғин ва ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар борасида фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бевосита мазкур йиғин ҳақида гапирадиган бўлсам, шу пайтгача ёрдамчиларим томонидан амалга оширилган ишдан жуда миннатдорман. Футболчиларнинг тайёргарлигидан яхши ҳолатда эканлигини кўриш мумкин. Бу йиғинда футболчиларга жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Биринчи навбатда уларнинг жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Иккинчи томондан керакли учрашувларни ўтказиб етарли ўйин амалиёти бериш. Айни пайтдаги ҳозирликдан қониқмоқдаман. 

Менимча ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас. Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида бу муҳим ҳисобланмайди.  Кучли ўйин кўрсатиш, натижани расмий баҳсларда кўрамиз.  Биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини устун қўймоқдамиз. Баъзиларда чарчоқ аломатлари бор. Ўйинчилар клубларига соғ саломат етиб бориши зарур. Covid-19 билан боғлиқ кичик муаммоларни айтмаганда ҳаммасидан мамнунман",- дейди Сречо Катанец. 




Видео: ЎФА матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика