Latest news

15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  3 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  3 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  3 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   11 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  7 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  44 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  10

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш" News

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:0) жамоамиз устози Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида...

- Жалолиддин Машариповнинг фикрларига қўшиламан. Тўғри, бугун яхши ўйин намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, ғалаба қозондик. Лекин барча ўйинларда мана шундай ўйнаб бўлса ҳам, ғалаба қозона олсак мен рози бўлардим. Чунки натижа энг муҳими. Мен бу томонлама мамнунман. Биз гол ура олдик ва КХДР эса йўқ. Биз ўзимиз аҳмоқона пенальти олиб келдик ва рақиб бундан унумли фойдалана олмади. КХДР кейинги ўйинларда рақибларга муаммолар туғдиради деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳозирда аянчли аҳволда. Жамоа ўйинига бу таъсир қилдими? Октябрда яна иккита ўйинимиз бор. Сизни майдон ҳолати ташвишга солмаяптими?

- Албатта майдон ҳолати яхши эмас. Лекин бизнинг асосий муаммо - футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўлди. Футболчилар душанба куни жамоамизга қўшилишди. КХДР эса бир неча ўртоқлик ўйини ҳам ўтказишга улгурди. Улар аскарлардек ҳаракат қилишди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларгача ҳали вақт бор ва барчаси жойига тушиб кетади. 

- Бугун гуруҳдаги энг сўнгги саватчадаги жамоага қарши ўйнадик. Кейинги рақиблар эса кучли бўлади. Навбатдаги ўйинларда нима эвазига кучая олишимиз мумкин? 

- Айтиб ўтганимдек, бугун етарлича имкониятларга эга бўлдик. Биз тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаш рақибга етарлича имкониятлар яратиши мумкин эди. Бугун марказдаги ўйинчиларимиз кўпроқ креатив ҳаракат қилишлари талаб этиларди. Шунингдек, қанот футболчиларимиздан ҳам фаоллик талаб қилинарди. Агар булар амалга ошса, бизда барчаси яхши бўлади. 

Бу терма жамоага паст назар билан қараш керак эмас. Улар Японияга минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. 

Савол тўғри бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз - томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш. Мақсадимиз натижа. Аввалги циклларда Ўзбекистон чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатганди. Лекин ЖЧга чиқа олмаган. Бизга жаҳон чемпионати керак.

- Бизнинг бундай ўйинимиз навбатдаги рақиблар учун осон бўлиб қолмайдими? Биз яна нимадир қўша оламизми? 

- Биз иккита машғулот қиламиз. Иккитагина машғулот билан қандай қилиб қўшамиз? Имкони бор деб ўйлайсизми? Биз аввал Қирғизистонни ютишимиз керак. Кейин эса Эрон ва Қатар бор.

- Биз ҳам шундай ўйин бўлса-да, ҳар ўйинда 3 очко олишга розимиз. Лекин якунда тўплар нисбати ҳам аҳамиятга эга бўлиб қолиши мумкин...

- Афсуски кўплаб имкониятлар яратган бўлсак-да, бундан фойдалана олмадик. Агар очколарни максимал тўплай олсак, тўплар нисбати катта аҳамиятга эга бўлмайди.

Rating: +26   

Comments

+12   
05 sep 22:07:38
Марко Ройс
Австралия уз уйида ютказди. Корейслар Фаластинни Юта олишмади уз уйида. Бизда эса 3 очко бор. Бизни мухлислар каби ношукур мухлислар булмаса керак бу дунёда.
+9   
05 sep 22:01:38
Bahodir
Тўғри айтди мураббий хозир, 1 турни чиройли ўйнаб ютқазгандан кўра натижани биринчи ўринга қўйиш керак
+5   
05 sep 22:04:17
Tohir P
Natija , birinchi navbatda. OLIFTA lik qilib chiroyli o'ynab , natija bumasa 1 tiyin
+5   
05 sep 22:02:58
Рахматилло Исманов
Менга деса бугун ютказишсанг хам майлиди факат ЖЧга олиб чиксанг булди Катанец!
+4   
05 sep 22:35:05
Rasul Matkarimov
KXDR minimal xisobda yutdi. Lekin Menimcha Uzbekiston bundan kop narsa yutdi birinchi navbatda jarohatlarsiz oyin ikkinchisi uch ochko uchinchisi esa keyingi Eron Qatar jamoalari uchin yana jumboqligicha qoldi Chunki agar Uzbekiston koproq gol urganda ular boglamlarni korib katta extimol Boglamlarni uzush ustida bosh qotirar edi bu esa ular bilan oyinda Uzbekistonnin gol urushini yanada qiyinlashtirardi...KXDR 5-0yutib keyin Qatar va Eron darvozasiga yol topaolmay turgandab 1-0bogani yaxshi Katanes aqilli murabbiyligicha qolmoqda Boshqa murabbiylar bolganda 3-0 5-0bunawa jamoalarni yutib kerilib yurar kuchli raqib kelganda Yutqizsa Bizga Obxavo xalaqit qildi Maydon tor butsa katta edi ikki kun yol yurdik u bu deb savsata sotar edi
+4   
05 sep 22:16:09
Абдугаффор . N
Бизам розимиз ютсак булди
+3   
05 sep 22:24:43
user21
Oldingiday hujumkor chiroyli o'ynab 70-minutdan keyin charchab qoladigan O'zbekistondan, hozirgi nursiz bo'lsa ham oxirigacha o'ynaydigan shu jamoa men uchun maqulroq. Shimoliy Koreya ham jismonan yaxshi jamoa ekan.
+3   
05 sep 22:22:49
Ya Bolelshik
Pochin muborak bo'lsin! G'alabalar oxirigacha bardavom bo'lsin!
+3   
05 sep 22:12:53
abror axmedov
Bravo Katanes bugun hamma narsa bor ekan 1 hujum bor 2. Tupni sentr polyada ushlash 3.himoya zur 4 darvozabon ham zur. Hammasi zur. Hamma kartalarni ochmadi bugun. Bu ham zur. Osiyo kubugidan keyin tan berdim murabbiyga.
+2   
05 sep 22:23:40
Ya Bolelshik
Katanetz mujik, maydon holatini bahona qilmadi, o'yinchilarni jismoniy holati past, shunga ko'proq e'tibor qilish kerakligini aytdi
+1   
05 sep 23:24:21
Кодиржон Жалилов
Reply to comment by Supper Liga
Mashu stadionni deb 1 ta mundialdan qolgan edik. Endi yana shu stadion maysasi problema . Naxot terma jamoa uchun o'yinlarni Maydon sifati yaxshi bo'lgan Viloyatlar stadioniga ko'chirish imkoni bo'lmasa ? Masalan 1 ta tur Fargonada 1 ta tur Namanganda va yana bitta tur Andijonda. Navbatdagisi Qashqadaryoda. Viloyatliklar xam terma jamoa o'yinidan baxramand bo'lar edi
Намаган фаргонадиги стадионларам бундан батар эшак майдон булиб етибтику
+1   
05 sep 23:12:04
Sarvar Nazarov
Togri tuwunila ortoqlik oyin otkazmagani sababli bir biri bn tuwunib oynash qiyin boldi bazillion 2 kun oldin kegan
+1   
05 sep 23:08:53
Азим Исмаилов
Reply to comment by Muhammad Nurmatov
эдорни урнига бобурни уйнатиш керак
Киргизларга карши уйинда бобур шомуродов урнига уйнайди
+1   
05 sep 23:02:21
WalveRine-_-6
bu bosqichda qolga kiritilgan har bir ochko qadrli. narigi tomonda asosiy raqib bolishi kutilayotgan Qatar ozini uyida 1:3 ga yutqazyapti. BAA bosh ogriq bolaid shekilli bizga ham.
+1   
05 sep 22:44:48
FC_nasaf
Reply to comment by Ya Bolelshik
Foreign languages degan telekanaldan ko'rsa bo'ladi
Katta raxmat
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика