Latest news

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  47 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Сречко Катанец Ироқ халқига мактуб йўллади News

Сречко Катанец Ироқ халқига мактуб йўллади

Словениялик таниқли мураббий Срецко Катанец Ироқ терма жамоасини тарк этди.

Айтиш мумкинки, ушбу мутахассис Ироқ термасини сўнгги уч йил мобайнида бошқариб, ушбу жамоани ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг учинчи босқичига олиб чиқди. Лекин ўтган беш-олти ой мобайнида мураббийга умуман маош тўланмади. Шу боис Катанец Ироқ терма жамоаси билан хайрлашишга мажбур бўлди. У кетар чоғида ироқлик мухлисларга мактуб йўллади. 

"Барча-барчага ва энг аввало Ироқ футболи мухлисларига салом йўллайман. Биринчи навбатда бу ерда ўтказган уч йил учун миннатдорчилик билдираман". 

"Вазиятдан ҳаммангиз хабардорсиз. Ўтган беш-олти ойдан бери маош олмасдан ишлаб келдим ва бу вақт оралиғида менга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Натижада мен шартномани бузишга қарор қилдим. Аслида шартномани бузган мен эмас, балки Ироқ футбол федерацияси, чунки вазият мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. Федерация ўзаро шартномани ҳурмат қилмади". 

"Аслида мен олдинроқ кетишим ҳам мумкин эди. Бироқ жаҳон чемпионатига саралаш иккинчи босқич ўйинлари давом этаётгани боис жамоани ярим йўлда ташлаб кета олмасдим. Бунга ғурурим йўл қўймади. Телевизорда ва матбуотда айтилаётган гапларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Шу боис мен ҳақимда нотўғри фикрга боришингизни ҳоҳламайман. 

"Мен профессионал мураббийман. Шартнома эса икки томонлама тузилади. Мен ўз вазифамни бажариб терма жамоани учинчи босқичга олиб чиқдим. Аммо федерация ҳеч қандай реакция билдирмади. Натижада вакилларим билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда ФИФАга ёзишга мажбур бўлдик". 

"Ҳозирча ҳеч ким билан шартнома тузганим ёки оғзаки келишганим йўқ. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади. Ироқ миллий терма жамоасига эса жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан. Ҳурмат билан, Сречко Катанец". 

Хуллас, шунақа гаплар. Маълумот учун, Ироқ миллий терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги раундида Эрон, Жанубий Корея, БАА, Сурия ва Ливанга қарши баҳс олиб боради. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика