Latest news

00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  7

"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг! News

"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг!

2024 йилда айнан концертлар трансферлардан ҳам кўпроқ фойда олиб келди.

"Бернабеу"даги концертлар "Реал"га яхшигина ёрдам бўлмоқда. 

Ҳеч кимга сир эмас, Европада ва баъзи бошқа қитъаларда футбол стадионларидан концерт майдончаси сифатида ҳам фойдаланилади. Сабаблар асосан масаланинг молиявий томонига бориб тақалади – клублар бундан яхши пул ишлаб олишади (йиллик фойда ҳаттоки 50 млн евродан ошиши мумкин). "Бернабеу" бу борада истисно эмас: деярли реконструкция ишлари якунланиши биланоқ стадионнинг яқин 2 йиллик вақти концертлар билан тўлди.

Бу рўйхатда биринчи бўлиш Тейлор Свифтга насиб қилди. Машҳур қўшиқчи "The Eras Tour" доирасида Мадридда ҳам концерт бериб ўтди. Айтиш мумкинки, дебют омадли бўлди – чипта олиш истагида ариза топширганлар шунчалик кўп бўлдики (тахминан 400 минг, аммо фақат 150 минг нафар сўровга ижобий жавоб бера олинди), қўшиқчи битта шоунинг ўрнига қўшимча, захира кунида ҳам саҳнага чиқишига тўғри келди! Табиийки, "Реал"дагилар бу каби аншлагдан фақат хурсанд бўлишди – концертлар учун "қаймоқранглилар"га деярли 10 млн евро тўлаб берилди. Натижада, ишқибозлар ҳазил тариқасида Свифтнинг концерти Хоселу трансферига ишлатилган барча харажатларни қоплади дейишди. 

Тейлордан ташқари 2024 йил давомида "Бернабеу"да яна 9 нафар ижрочи саҳнага чиқди (улар орасида Луис Мигель, Aventura, Diku, Мануэль Карраско), умумий ҳисобда эса 15 та мусиқий тадбир ўтказилди! Эътиборли жиҳати, баъзан концерт қаторасига 4 кун ўтказилган вақтлар ҳам бўлди. Мисол учун ўтган ёз Мадридга колумбиялик юлдуз Karol G ташриф буюрди ва бир нечта шоуда, умумий ҳисобда 270 минг нафар мухлиси кўз олдида чиқиш қилди ("Реал"нинг фойдаси – тахминан 18 млн).

Қизиқ факт, мухлислар ташрифи бўйича 4 та энг йирик концерт орқали (+65 минг) мадридликлар (38 млн евро), охирги 2 мавсум трансферлардан ишлаганидан (23 млн) сезиларли даражада кўпроқ пул ишлаб олди! 

Бироқ ҳозирча товуш изоляциясидаги муаммо туфайли фойда манбаини "четга суриб туриш"га тўғри келди. Маҳаллий аҳолидан "стадион карнайлари (колонкалари)нинг ўта юқори товуши туфайли деворлар "қимирлаб кетяпти", сингари аризалар келиб тушди. Муаммони 2025 йилнинг июнь ойигача бартараф этишга ваъда беришмоқда – айнан ёзда кейинги йирик футболга алоқадор бўлмага тадбир режалаштирилган!


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика