Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи
24 dec 16:35
News
Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи
Перес Винисиусни "Реал"да сақлаб қолмоқчи.
"Реал" президенти Флорентино Перес Винисиус Жуниорнинг клубдан кетишига йўл қўймаслик ниятида.
Бу ҳақда журналист Роберто Гомес "Radio Marca" эфирида маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, Перес вингернинг "Реал"ни тарк этишини хоҳламайди ва мадридликларнинг режаси бразилиялик футболчи билан келишувни иложи борича тезроқ узайтиришдан иборат.
Аввалроқ Винисиус "Сантьяго Бернабеу"даги мухлисларнинг ҳуштакбозлиги туфайли "Реал" билан 2027 йилда тугайдиган шартномани узайтириш борасида иккиланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Link :
Source : Radio Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments