Latest news

00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  52 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди" News

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоасининг ёрдамчи бош мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун қандай ўйин бўлишини билар эдик. Рақибимиз уч ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувни жудя яхши бошладик. Дастлабки дақиқаларнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятлар яратдик, аммо тайм сўнгида бироз ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Шоҳруҳ Абдураҳманов гол урганидан жуда хурсандман. "Локомотив" жамоасига омад тилайман. Улар яқиндагина бош мураббийни ўзгартиришди. Крестининга ҳам омад. Ўтган мавсум "Бунёдкор"даги яхши натижаларини "Локомотив" билан ҳам такрорлашига тилакдошман.

- Иван Бошкович бир нечта учрашувга четлатилган эди. Бош мураббий бугун трибуналардан ўйинни кузатди. Сўнгги икки учрашувда жамоани кўпроқ ким бошқарди? Сизми ёки Иван Бошкович?

- Иван Бошкович машғулотларни ўзи олиб бормоқда. Учрашув бошланишидан аввал у таркиб ва режани тузиб берди. Биз келишилган ҳолда ишлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" биринчи даврани кучли учликда якунлаши қанчалик муҳим?

- "Динамо"га қарши анча жиддий ўйин бор. Кейин эса кубокда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижа қайд этишимиз керак.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин турибди. Кейинги рақиб "Динамо". Иккинчи даврада ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун жамоа таркибини кучайтириши керак. "Сўғдиёна"ни янада кучайтира оладиган янги футболчиларни жамоада қўрамизми?

- Футболчилар яхши ўйнашмоқда. Биз уларга ишонамиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди.

- Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичида "Нефтчи"га қарши ўйнайсизлар. 1/8 финалдаги "Сўғдиёна" - "Нефтчи" жуфтлиги энг қизғин баҳслардан бири бўлиши аниқ. Ушбу баҳс ва "Нефтчи" ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. "Нефтчи" ҳам анча кучли жамоа. Кубокда осон бўлмаслиги аниқ.




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика