Latest news

09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  0 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!” News

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!”

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади.

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади. Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лигада мавсумни 15-поғонада якунлаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигани иккинчи ўринда тугатган “Оқ-тепа” жамоалари куч синашади. Учрашувдаги ғалаба олий лига чиптасини тақдим қилгани боис, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувни финалга қиёсласа бўлаверади. Қолаверса, биринчи лига жамоасини олий лига клубига қанчалик қаршилик кўрсатиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳар ҳолда “Оқ-тепа” сўнгги йилларда қуйида ўз номига ва ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Биз жамоа ўйинга қанчалик тайёр эканлигини билиш мақсадида “Оқ-тепа”нинг етакчи ўйинчиси Собир Усмонхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа сардори сифатида айтингчи, “Оқ-тепа” ўйинга қанчалик тайёр! 

- Машғулотларда ишлаяпмиз, тер тўкяпмиз. Ҳамманинг мақсади битта: ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, олий лигага чиқмоқчимиз. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

- Истайсизми-йўқми, биринчи лига билан олий лигани орасида фарқ бор. Жисмоний тайёргарлик панд бермасмикан?

- Нега панд беради? Биз мавсум давомида Ўзбекистон Кубоги баҳсларида олий лига клубларига қарши майдонга тушдик. Ўша баҳсларни ёдга олинг. Қолаверса, қишда олий лига клублари билан ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнагандик. Ҳеч қайси баҳсда жисмоний тайёргарлик бўйича рақибдан қолишганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

- Мавсумнинг сўнгги ўйинларида омадсизликка учраб, пешқадамликни топширганларинг футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмадими?

- Балки! Буни инкор қила олмайман. Сўнгги турда қўлдаги чиптани асосий рақибга топшириш ҳар қандай кишининг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ҳозир ҳамманинг эътибори ўтиш ўйинига қаратилган ва жамоадаги барча футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаяпти. 

- Ўтиш ўйинида “Оқ-тепа”га “Сўғдиёна” рақиблик қилаётгани яхшими ёки ёмон?

- Бизга рақибнинг умуман аҳамияти йўқ. Қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар майдонда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳозир сўнгги турда иккинчи ўринга тушиб қолганимизнинг аламидан ҳам ўтиш ўйинида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. 

- Жамоа мавсум давомида сунъий қопламали майдонда ўйнаб келди. Ўтиш ўйини табиий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Бу жамоанинг ўйинига таъсир қилмайдими?

- Албатта сунъий ва табиий майдонларнинг фарқи ва уларнинг плюс-минуслари бўлади. Биз йил давомида нафақат сунъий, балки табиий майдонларда ҳам ўйнадик. Агар ўтиш ўйинини сунъий майдонда ўтказганимизда бу бизнинг фойдамизга хизмат қиларди, лекин табиий майдон зиёнимизга ишлайди, деб ўйламайман. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика