Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди
23 jul 12:46
News


Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди
– "Олтин тўп" тилга олинганда, кўпчилик Уэсли Снейдер ва 2010 йилни эслайди – уни ютиб олмаганингиздан афсусланасизми?
– Тўғрисини айтсам, ҳа, афсусланаман. Бу мен учун ажойиб йил эди: Чемпионлар Лигаси, иккита ички унвон ва жаҳон чемпионати финали. Боримни бериб ўйнаганман. Лекин совринни Месси ютди, у буюк футболчи.
Аммо мен учун энг муҳими одамлар мени эслашлари.
– Сизнингча, "Олтин тўп" ҳар доим энг яхши футболчига берилмайдими?
– Ҳа, ҳар доим эмас. Баъзан машҳурлик ёки клубинг даражаси муҳим рол ўйнайди. 2013 йилда Рибери ёки 2020 йилда Левандовски бу мукофотга лойиқ эди", – деди "Интер" ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.
2013 йилда "Олтин тўп"ни Криштиану Роналду ютган, 2020 йилда эса коронавирус пандемияси сабабли мукофот топширилмади. Кейинги йили мукофотни Лионель Месси қўлга киритди, Роберт Левандовски эса овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади.
Similar news

Comments
2018-йил Модрич голлар урмай ҳам 50 та гол ургандан яҳшироқ бўлиш мумкунлигини исботлади.
Ҳар иккаласиям муносиб ва Олтин тўп энг адолатли совринлигини исботлади.
Яни биттаси совринсиз, яна биттаси голсиз ҳам бошқаларни лол қолдира олди.
Бошқалар деганда оддий мухлисларни назарда тутмаябман, футболчилар, мураббийлар ва журналистларни айтябман.