Latest news

13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  48 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" News

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика