Latest news

22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  64 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  43 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  2

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи давра якунига қадар таркибда янгиликлар бўлиб туради" News

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи давра якунига қадар таркибда янгиликлар бўлиб туради"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир учрашув шундай жанговар руҳда ўтмоқда. Ёш футболчилар бу орқали катта тажриба тўплашади. Ўйинга келсак, дарвозабонимизнинг хатосидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Буни ҳеч ким кутмаганди. У ҳам атайлаб қилмади. Ҳамма хато қилади. Ҳозир кийиниш хонасида уни қўллаб - қувватладик. Ҳаёт давом этади. Эътиборимизни навбатдаги ўйинга қаратамиз. 

Аввал ҳам айтганман ҳимоямизда муаммолар бор.  Давронжон Эргашевнинг қанотда ўйнаганини шу билан боғлайман. Биринчи давра якунига қадар бундай янгиликлар бўлиб туради. 

Учинчи турда Қаршига борамиз.  "Насаф" жамоасини ҳурмат қиламиз. Ушбу учрашувда ғолиб жамоа гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

Ҳакамлик ҳақида ортиқча гапирмайман. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор", - дейди Шуҳрат Мақсудов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика