Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди" News

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди"

Хабарингиз бор, 15-ноябрь куни ПРО-Лиганинг 17-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.

 Биз мазкур дерби учрашуви олдидан "Турон" жамоаси сардори Шохруҳ Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шохрухбек, дастлаб мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз...

- Мен 1993-йилда Қўқон шаҳрида туғилганман. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилардим, бу спорт турига бўлган меҳрим жуда кучли эди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Футболда илк бор қайси жамоа сафида майдонга тушгансиз?

- Биринчи мураббийим Воҳиджон Хакимов бўлганлар. Мен у киши қўл остида 12 ёшимдан бошлаб футбол ўйнашни бошлаганман ва шу даражага етишишимда ҳиссалари катта бўлган. Илк бор Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида катта футболга кириб келганман. 

- "Турон" клуби сафига қачон қўшилдингиз ва бу қандай юз берди?

- "Турон" сафига 2018-йилда келиб қўшилганман. Ўшанда мени жамоага клуб спорт директори Собир Ҳамидов таклиф қилганди. 

- Сизнингча, якшанба кунги "Нефтчи"га қарши ўйин қандай руҳда ўтади?

- "Нефтчи"га қарши ўйин шиддатли руҳда ўтиши аниқ. Чунки айни дамда икки жамоага ҳам 3 очко жуда ҳам зарур. Шу куни томошабоп, мухлисларга ёқадиган беллашувларга бой учрашув бўлади деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Турон" жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Жамоамиз олдида фақат ва фақат Суперлига йўлланмасига эга чиқиш вазифаси турибди. Насиб бўлса мавсум якунида бу истагимизга эришамиз деган умиддаман.

- Хориж футболида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Хориж футболида Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Челси" клубларига мухлислик қиламан.

- Севимли футболчингиз ким?

- Ёшлигимдан ва ҳозиргача ҳам Бразилия терма жамоаси аъзоси Тияго Силванинг ўйинларига жуда қизиқаман. 

- Сиз "Турон" жамоаси сардорисиз. Айтингчи, жамоа сардори зиммасига қандай масъулиятлар юкланади?

- Жамоа сардори майдондаги аҳилликни таъминлаш, шунингдек ўйновчи мураббий вазифасини ҳам бажариши керак деб ўйлайман. 

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- "Турон" клуби мухлислари биринчи навбат соғ-саломат бўлишсин. Бизни ҳамиша ҳозиргидек қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини биргаликда нишонлаймиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика