Latest news

08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3

Шомуродовнинг собиқ жамоадоши, Туркия термасида 100 та ўйин ўтказган хавбек ва бошқалар. Сентябрь ойида бутсаларини михга илишга қарор қилган машҳурлар News

Шомуродовнинг собиқ жамоадоши, Туркия термасида 100 та ўйин ўтказган хавбек ва бошқалар. Сентябрь ойида бутсаларини михга илишга қарор қилган машҳурлар

Охирги бир ой давомида жаҳоннинг бир қатор футболчилари фаолиятларини якунлаганини эълон қилди. Улар қаторида дарвозабон ва бошқалар ҳам борлигини кўриш мумкин.

Қуйида улар ҳақида сўз юритамиз.

Фабиан Делф
Фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Лидс", "Астон Вилла" ва "Эвертон" каби клубларда ўйнаган Фабиан Делф футболчилик фаолиятига якун ясаганини маълум қилди. Ажабланарли томони шундаки, Делф 32 ёшида футбол билан хайрлашди. Бунга қайсидир маънода унда давом этган жароҳатлар сабаб бўлди. У кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказишга тўғри келди. Маълумот учун, Делф Англия терма жамоасида 20 та учрашувда майдонга тушишга улгурганди. 




Жон Оби Микель

Улкан фаолиятга эга бўлган нигериялик футболчи ҳам бутсаларини михга илди. Буни у қуйидагича изоҳлади. "Барча яхши нарсалар тугайди. Мен ҳам профессионал фаолиятимга бугун якун ясадим. 20 йиллик фаолиятим давомида эришган ютуқларимдан мамнунман",- деб ёзади футболчи ижтимоий тармоқларида. Оби Микель “Челси”, “Мидлсбро”, “Трабзонспор”, “Сток Сити” ва “Қувайт СК” клублари шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги клуби айнан Осиё клуби бўлди. У Нигерия терма жамоаси сафида 91та учрашув ўтказган ва 6 маротаба тўп киритган. “Челси” билан АПЛ, Англия Кубоги, ЕЧЛ, ЕЛ каби мусобақаларда ғолиб чиққан.




Горан Пандев

Шимолий Македония футболи афсонаси бўлган Пандев 39 ёшида бутсаларини михги илишга қарор қилди. Пандев 22 йиллик фаолияти давомида "Интер", "Наполи", "Латцио", "Ла Специя", "Женоа", "Парма", "Галатасарой" клубларида тўп тепган. Унинг ҳисобида А Серияда жами 493та ўйин ва 101 та гол бор. Клуб миқёсида ҳужумчи 2010 йилда "Интер" билан треблга эришган. Шунингдек, "Лацио" ва "Наполи" билан икки маротаба Италия Кубогида зафар қучган. “Женоа” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан биргаликда тўп тепди.




Бен Фостер

Англия терма жамоасининг собиқ кипери Бен Фостер ҳам 39 ёшида қўлқопларини михга илишга қарор қилди. Унинг сўнгги жамоаси “Уотфорд” клуби бўлди. Фостер фаолияти давомида уч марта Англия Лига Кубогини ютган: икки марта “Манчестер Юнайтед” ва бир марта “Бирмингем” билан. Англия терма жамоаси таркибида у 8 та ўйин ўтказиб, 2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган ва у ерда Коста-Рика билан ўйинда (0:0) майдонга тушган. Фостер эндиликда бор эътиборини YouTube каналини фаол ривожлантирмоқчи. Канал 1 миллиондан ортиқ обуначига эга.




Арда Туран


Жанжал ва можароларни хуш кўрувчи Арда Туран ҳам фаолиятини якун ясади. 35 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги клуби охирги икки мавсумни ўтказган "Галатасарой" бўлди. Туран айнан шу жамоада профессионал фаолиятини бошлаган. Туран фаолияти давомида "Истанбул", “Барселона” ва “Атлетико” клубларида ҳам тўп тепган. Фаолияти давомида Ла Лиганинг 2 карра чемпиони ҳисобланади. У "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" билан бир мартадан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Каталония жамоаси билан икки марта Испания кубоги ва бир марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган, Мадрид жамоаси билан эса бир марта Испания кубоги ва Суперкубоги, Европа лигаси ва УEФА Суперкубоги соҳибига айланган. Арда Туркия терма жамоаси сафида 100 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ҳамда 2008 йилги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.




Начо Монреаль


“Арсенал”нинг собиқ 36 ёшли футболчи профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Монреаль аввалроқ 2019 йилдан бери ўйнаб келган "Реал Сосьедад" клубини эркин агент сифатида тарк этганди. Монреаль фаолиятининг энг яхши дамларини Лондоннинг "Арсенал" жамоасида ўтказди ва уч марта Англия Кубогини қўлга киритди. Начо "канонирлар" сафига 2013 йилнинг қишида келиб қўшилган ва жамоа сафида барча мусобақаларда 251 та ўйинда майдонга тушган.



Самандарбек тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика