Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  19 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  6 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади? News

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?

Италия чемпионати 38-турида “Рома” сафарда “Торино”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги мавсум Европа Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ваниҳоят, римликлар устози Жозе Моуринью Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан майдонга туширишга қарор қилди ва у 76-дақиқда алмаштирилди. Ўзбекистонлик клуб сафида 29 учрашувдан бери биринчи маротаба асосий таркибга киритилди. Бунгача у 18 баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, 11 тасида эса қайдномадан жой олиб, учрашувга тушмаганди.

26 ёшли ҳужумчи А Серия 2021/22 йилги мавсумида 28 баҳсда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Шунингдек, Элдор икки бор сариқ карточка ҳам олди. У ўтган мавсум “Женоа” сафида 31 учрашувда 8+1 натижа кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, римликларни олдинда Конференциялар Лигаси финали доирасида 25 май куни "Фейеноорд"га мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика