Latest news

08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18

Шоҳруз Норхонов: "ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик" News

Шоҳруз Норхонов: "ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик"

Coca Cola Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" жамоалари ўртасидаги "Водий дербиси" арафасида "лочинлар"нинг бугун 30 ёшини нишонлаётган тажрибали ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни шу кунларда юртимизда давом этаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда бажараётган барча амаллари, ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, ушбу баҳс "Водий дербиси" саналади ва дерби баҳслари доимо шиддатли, кескин курашлар остида ва томошабоп кечади.

Мазкур учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Худо хоҳласа, илк марта "Водий дербиси"да бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлиб турибман.

Жорий мавсум баҳслари Суперлигада барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда.

Бўлажак рақибимиз "Андижон" ҳам дерби мақомига эга учрашувда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.       

Ўтган турда ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, андижонликлар билан бўладиган беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, "Навбаҳор" ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.    

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", – деди наманганликлар форварди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Андижон" учрашуви эртага 18:00 га белгиланган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика