Latest news

19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  1 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  6 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз"

"Анджон-SGS" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про Лиганинг 15-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шоҳрур Ишанов: "Йигитларга раҳмат, бугун бор кучини ишга солишди. Олдинда яна 6та баҳс бор, тайёргарликни давом эттирамиз".

- Бугунги баҳсда таркибда ротациялар кўп эди, бу тактик юришмиди?

- Ушбу учрашувда ёшларга ишонч билдирдик ва улар ишончни оқлашди. Бу ғалабага тенг дуранг деб ўйлайман.

- Жамоага янги қўшилган Хушнуд Авилов 2 турдан бери жамоада кўринмаяпти...

- У йўқлиги сабабини билмаймиз. Телефон қилдик, боғланишга уриндик. Эртага яна уриниб кўрамиз.

- Бир неча кун олдин "Андижон-SGS" футболчилари келишилган ўйинларда иштирок этгани туфайли жазоланишди. Бу воқеалардан хабарингиз бормиди?

- Йўқ, бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Яхши иш қилишмади. Чунки бир тадбиркор кучли жамоа яратиш ниятида "Андижон-SGS"ни ташкил қилган. Бироқ катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз.

- "Андижон-SGS" май ойидан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунда ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми?

- Мағлубият мураббийники. Бироқ қўлимиздан келганча ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши томонга ўзгаряпти.

- Ғалаба қозониш учун жамоага нима етишмаяпти?

- Содир бўлган ишлар жамоамизга жиддий таъсир қилди. Чунки улар асосий футболчилар эди, ёшлар эса уларга интилишаётганди. Жамоа 3-4 кишига боғланиб қолмаслиги керак, ёшлар билан ишлаяпмиз. Келажакда улар ўз сўзини айтади.

- Майдон сифатида ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Катта. Майдон сифати яхшиланишига умид қиламиз. Йигитлар жуда қийналишди. Узатмаларда муаммоларга дуч келдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика