Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  6 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай” News

Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Миллатлар лигаси мусобақасида Испанияга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Испания термасининг куч-қудрати – таркибдаги ижрочиларда. Бу дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Мен терма жамоа мураббийи Луис Энрикени жуда ҳам ҳурмат қиламан. У турнирга жамоасини жуда яхши тайёрлаганига ишончим комил.

Испания термаси мана бир неча йилдирки ажойиб таркибга эга, иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Улар доим ҳар бир баҳсга ўзига хос тизим асосида тайёргарлик кўришади. Испанлар доим халқаро майдонларда етакчилар сафида бўлишган ва ҳозир ҳам шундай. Бу ерда кўплаб тажрибали мураббийлар ва катта клублар бор.

Шу сабаб бизда ҳозир ушбу ажойиб жамоага қарши тўп тепиш имконияти туғилди. Миллатлар лигаси турнири мураббийларга жамоасини ўйиндан ўйинга, қисқа вақт ичида кучли рақибларга қарши тайёрлаш имкониятини тақдим этади”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Испания-Украина беллашуви бугун, 6 сентбярь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика