"Шахтёр" "Сассуоло" ҳимоячиси Марлоннинг трансферини эълон қилди
22 jun 2021 15:20
News
"Шахтёр" "Сассуоло" ҳимоячиси Марлоннинг трансферини эълон қилди
"Шахтёр" "Сассуоло" ҳимоячиси Марлон билан шартнома имзолади.
2018 йилдан Италия клубида ўйнаётган футболчи "Шахтёр" билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Хабарларга кўра, Украина клуби бразилиялик учун 12 миллион евро атрофида тўлаган. Марлоннинг "Шахтёр"га таклиф этилишида бош ташаббускор у билан бирга "Сассуоло"да 3 йил ишлаган жамоанинг янги бош мураббийи Роберто Де Зербидир.
Марлон ўтган мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушди.
Қайд этиш керакки, Марлон олдин "Барселона Б"да ҳам ўйнаган, аммо асосий жамоага кира олмаган эди.

Link :
Source : shakhtar.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments