Latest news

13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  5 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  4 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  1 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  10 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  20 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  17 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ" News

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги 2-тур Ҳиндистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан аввалги расмий машғулотини ўтказди. Биз амалдаги Қозоғистон чемпиони ва терма жамоамиз аъзоси Шаҳбоз Умаров билан суҳбатлашдик

- Қисқача айтаман. Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

- Мураббий тайёргарлик жараёнида асосан эътиборни нимага қаратмоқда? Рақибни тактик томонлама ўрганишгами ёки руҳий ҳолатни яхшилашга.

- Бош мураббийимиз билан машғулотларда барча рақибларни таҳлил қилиб чиқдик. Сурия ва Ҳиндистон каби терма жамоа ҳимоявий футбол намойиш этишади ва 10 киши бўлиб ҳимояланишади. Бош мураббийимиз рақиблар ҳимоясини қандай ёриб ўтишни ўргатмоқда. Эртага ҳужумкор футбол намойиш этиб кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз.

- Бир неча ой аввал нега терма жамоага чақирилмаяпсиз деган саволга жароҳатим сабабли деб жавоб берган эдингиз. Ҳозир жароҳатингиз сизни безовта қилмаяптими?

- Йўқ, ҳозир соғлиғим бўйича муаммо йўқ.

- Ҳиндистон терма жамоасининг устун тарафларини ўрганиб чиқдингизларми?

- Ҳиндистон терма жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Ҳимояга ётиб олиб, тезда қарши ҳужум қилиш уларнинг тактикаси.

- Бугунги матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи эртага ҳужумкор ўйин намойиш этишини айтиб ўтди. Балки Ҳиндистон терма жамоаси эртага кўпроқ ҳужум қилар?

- Ҳиндлар қандай ўйин намойиш этишидан қатъий назар, биз ўзимизнинг услубимизда ўйнаймиз. Аввалроқ айтганимдек ғалаба қозонишдан бошқа вариантимиз йўқ.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика