Latest news

16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  1 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  4 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  0 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  9 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  15 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди News

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди

Бугун интернетда Диёр Холматовнинг Италия А сериясига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида қуйидагича пост қолдирди:

"Равшан Салимов "Пахтакор"да ишлаши бу ҳамма нарсани билади ёки доим тўғри маълумот беради дегани эмас.

"Эмполи" Диёр Холматовнинг Таиландга қарши ўйинидан кейин футболчига жиддий қизиқиб қолган ва табиийки дастлаб футболчининг трансферига қизиқиб клубга мурожаат қилган.

Бу эса трансфернинг ташаббускори қайсидир раҳбар эканлигини англатмайди.

Ҳозирда футболчи ва клуб ўртасида шартнома бор ёки йўқлиги очиқ савол, адашмасам.

Клуб расмий саҳифасида Холматовнинг шартномаси узайтирилгани ҳақида сўнгги ахборот 2021 йили 21 декабрь ойида берилган ва ўшанда 2023 йил якунига қадар битим имзоланган.

Агар шу маълумотга ишонилса, унда Холматов айни пайтда эркин агент бўлиши мумкин.

Масалан, Равшан Салимов Фарруҳ Сайфиевнинг трансфери бўйича ҳаммадан аввал билса ёки билмаса ҳам "Нефтчи"га қўйиб юбордик", деб нотўғри маълумот тарқатган инсон.

Хуллас, хулоса ўзингиздан. Диёр Холматовга эса тезроқ Европага кетишини тилаб қоламан. "Эмполи"да уни кутишаётгани ҳақиқат :-)

"Пахтакор"дан кўпчилик кетмоқчи ва тез орада яна бир бошқа трансферни кўрасизлар. Яъни клуб трансфер қилганини эмас, балки футболчи эркин агент сифатида Европага кетгани ҳақида гап.

Инсайд беришни тўхтатганман, аммо Диёр Холматов масаласида кўпчилик қизиққани ва сўрагани учун билганларимни шу ерда қолдиргандим", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида


"Пахтакор" клуби ходими: "Футболчимизнинг Италия А сериясига ўтаётгани ҳақидаги хабарларда асос бор, лекин..."        

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика