Latest news

09:33Роналдуни судга беришди  0 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  1 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  25 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман" News

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бир гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" бекорга биринчи ўринда эмаслигини исботлаб келмоқда. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик.

- "Навбаҳор" жамоасига ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилинганида жамоага фойдалироқ бўлармиди?

- Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

- Рўзиқул Бердиев бугун "Навбаҳор" ўйинда устунлик қилди деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиев фикрларига қўшиласизми?

- Биз ғалаба қозонганимизда мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва иккинчи бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса, дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва гол. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш футболчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

- Жамшид Искандеровда иккинчи бўлимдан ярмидан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди менга? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз.

- Искандеров терма жамоа билан эди. Терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўради. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида майдонга пиёда юриб келди холос. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?

- Рақиб жамоаси. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточка сабабли ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди. Ёш футболчи ўйинидан тўлиқ қониқдим. У ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, "Насаф"нинг энг асосий футболчисини тўлиқ зарарсизлантира олди. 



Rating: +5   

Comments

+2   
15 sep 05:11:00
Soccerland777
5 чида ютса хурсандчиликдан, ютқазса аламдан ичади....
+2   
14 sep 23:44:54
Рахматилло Исманов
Хамиков ва Андижон хам кутяпти 5 санани!
+1   
15 sep 10:09:00
Kahramon
5 чи куни а ....... ни йийсан йибан билмесами
+1   
15 sep 01:29:35
Азизбек Тураев
Reply to comment by Parvez Pardayev
АГАР ЮТСАНГ БУГУНГИ УЙИН УТА МУХИМ ЭДИИИИИ ДЕРДИНГ ЛУШЧАНБОЙ ФИНАЛГАЧА ХАЛИ 21 КУН БОР. НИМА ФИНАЛГАЧА ХАММА УЙИННИ БОЙ БЕРМОКЧИМИСАН. ХАЛИ ФИНАЛНИ ЮТИШИНГ ХАМ ДАРГУМОН. ДАРВОКЕ НАВБАХОР НАМАНГАНДА НАСАФНИ 7 ЙИЛДАН БЕРИ ЮТОЛМАЯБДИ. САН ЭСА ЛУШЧАНБОЙ КАРИЕРАНГ ДАВОМИДА ДОИМ БЕРДИЕВНИ НАСАФИГА МАГЛУБ БУЛГАНСАН. ТАК ЧТО КУЧИМИЗ ЕТМАДИ ДЕБ КУЙ ЭРКАК БУЛИБ, ВСЕ
Насаф хам 7 йилдан уйида ютолмаяпти Навбахорни
+1   
15 sep 00:59:26
Parvez Pardayev
БУ НИМАЛАР ДЕЯБДИ, 1 ТА ЗАРБА 1 ГОЛ ДЕЙДИМИ. БОШИ БИР ТОМОНГА БУРИЛИБ УЙИН КУЗАТГАНМИ НИМА БАЛО.
ОЧ КОРИНГА ИЧМАСЛИК КЕРАК ( ЭТУШ )
+1   
14 sep 23:23:11
Холмирзаев Комил
ЛУШАН УЙИННИ КУРМАГАНМИ ДЕЙМАН КАНАКАСИГА НАСАФ БИТТА ЗАРБА ЙУЛЛАДИ ДЕЙДИ ХЕЧ БУЛМАСА МАРУШИЧ НИ БОШ БИЛАН УРГАН АНИК ЗАРБАСИНИ ЭСЛА
   
15 sep 13:31:55
Muxammad Ali
Кубокни ютамиз Ин Шаа Аллох! Амийн Ё Роббал А'ламийн! Мен Андижон мухлисиман! Навбахор мухлислари мендан хафа бу́мелар!
   
15 sep 11:08:54
Dilmurod tog'a
Навбахор уйинчилари уйнашни хохламади
   
15 sep 09:26:21
SHAHZOD
Reply to comment by ISM -1964 NAVBAHOR
Эй..одамлар навбахорда бабаян булган пайтда навбахорни нимага бунчалик емон курасизлар дейилганда..."" биз навбахорда бабаян борлиги учун емон курамиз навбахорни "" деб айтганлар...яна нимага навбахорни янги мураббийини хам емон деб гапирасизлар...сал юракни кенгрок олиб уйинларга тугри бахо бериб..яхши фикр билдирсаларинг нима булади...
Хафа булмайсиз. Навбахордан Бабаянни хиди кетмаган хали или сояси))) Кейинги йил ижобий томонга нормаллашади бу холат, манимча.
   
15 sep 08:04:11
Soccerland777
Reply to comment by Аббосхужа
Биларкансизей, ҳақиқатдан ҳам шундай. Аммо лекин Навбаҳорни мағлубиятидан айниқса Бабаян хурсанд бўлаётган бўлса ажаб эмас.(мураббийликдан олинганлиги учун) Насафни чемпион бўлишини ҲАММА хоҳлаяпти.Насафнинг ОЧЛ даги юришларига зафарлар тилаймиз!
Omin!
   
15 sep 07:50:55
Logistika
Навбахор лидерларини кўзи ёниб ўйнамагани, Лущанни гапини тасдиқи эканда. Тор захира жарохатлардан сақланишга мажбур қилади
   
15 sep 07:46:25
Аббосхужа
Reply to comment by Soccerland777
5 чида ютса хурсандчиликдан, ютқазса аламдан ичади....
Биларкансизей, ҳақиқатдан ҳам шундай. Аммо лекин Навбаҳорни мағлубиятидан айниқса Бабаян хурсанд бўлаётган бўлса ажаб эмас.(мураббийликдан олинганлиги учун) Насафни чемпион бўлишини ҲАММА хоҳлаяпти.Насафнинг ОЧЛ даги юришларига зафарлар тилаймиз!
   
15 sep 06:44:46
Ravshan Mamatov
Reply to comment by Азизбек Тураев
Насаф хам 7 йилдан уйида ютолмаяпти Навбахорни
Birinchi davrada Nasaf Navbaxorni 3:2 xisobida Qarshida yutdiku.
   
15 sep 06:37:33
ISM -1964 NAVBAHOR
Эй..одамлар навбахорда бабаян булган пайтда навбахорни нимага бунчалик емон курасизлар дейилганда..."" биз навбахорда бабаян борлиги учун емон курамиз навбахорни "" деб айтганлар...яна нимага навбахорни янги мураббийини хам емон деб гапирасизлар...сал юракни кенгрок олиб уйинларга тугри бахо бериб..яхши фикр билдирсаларинг нима булади...
   
15 sep 04:53:13
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Bitta zarba diydimi? Marushichni birinchi boʻlimda bosh bilan bergan zarbasi va ikkinchi boʻlimda Marushichni birga bir yaqqol chiqib ketganin u nima edi?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика