Latest news

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Сергей Арсланов: "Сурхон"нинг фалсафаси ёш футболчиларни ривожлантиришга асосланган" News

Сергей Арсланов: "Сурхон"нинг фалсафаси ёш футболчиларни ривожлантиришга асосланган"

"Сурхон" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (1:0) мезбонлар устози Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Аввало, барчани ғалаба билан табриклайман. Жамоа раҳбарияти, футболчилари ва албатта, жонкуяр мухлисларига ғалаба муборак бўлсин. Жуда қийин ғалаба. Сабаби, "Олимпик" жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Рақибнинг мураббийлар штабини эса алоҳида эътироф этиш керак. Бу каби рақибларга қарши доим қийин бўлган. Биринчи бўлимда бизга қанчалик қийин бўлганини кўрдингиз. Иккинчи бўлимда эса ўйин буткул ўзгарди. Ҳимоя чизиғимизни бироз юқорироқ жойлаштирганимиздан сўнг шундай бўлди. Агрессивроқ ўйнашни бошладик. Рақиб дарвозаси ёнида вазиятлар яратдик. Мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман. 

- Шамсиев ва Султонмуродовнинг ҳозирги пайтдаги ҳолати қандай?

- Улар жуда иқтидорли футболчилар саналишади. Афсуски, улар ҳозирда жароҳатда. Шамсиевнинг жароҳати жиддий ва биз тикланиш муддати катта бўлишини таҳмин қилмоқдамиз. Султонмуродовнинг вазияти эса бироз яхшироқ. Бир неча ойдан сўнг Шоҳжахон сафга қайтса керак. 

- "Сурхон" бу мавсум кўпроқ ёшларга эътибор қаратди. Айнан шу сиёсат кейинги йил ҳам сақланиб қоладими? Бу нарса жамоанинг молиявий аҳволи билан боғлиқми ёки раҳбарият томонидан айнан шундай вазифа қўйилганми?

- Бу нарсани жамоанинг молиявий аҳволига боғламаган бўлардим. Сурхон"нинг фалсафаси ёш футболчиларни ривожлантиришга асосланган. Биз ёшлар учун том маънода трамплин вазифасини ўтаб берамиз. Иқтидорли ўйинчилар нафақат Ўзбекистон чемпионатида, балки хорижда ҳам ўзларини кўрсатишлари учун айнан биз ёрдам берамиз. 

- ЎзПФЛ яқинда соф ўйин вақтларини тақдим қилди. Бу кўрсаткичга сизнинг муносабатингиз қандай? Сизларда соф ўйин вақти бўйича вазият қандай?

- Албатта, тўп майдонни тарк этганда бу ўйин ритмига ёмон таъсир қилади. Олдинги саволда таъкидлаганимдек, ёш футболчилар билан ишлаш – жамоамиз фалсафаси. Биз ҳеч қачон ёш футболчиларга ўйин ритмини тушириш ёки соф ўйин вақтини камайтиришни ўргатмаймиз. Аксинча, биз уларга тўпни кўпроқ майдонда сақлаб қолишни уқтирамиз. Биз айнан шу масалалар бўйича машғулотларда ишлаймиз. Умуман олганда, эътиборимиз айнан шу каби ҳолатларга қаратилади. Фалсафамиздан чекинмаймиз ва ҳар бир болакайга майдонда имконият беришда давом этамиз.

- Кейинги мавсумга режалар қандай?

- Ҳа, режалар бор, аммо ҳозир мен бу ҳақда гапира олмайман. Бу клубнинг ички масаласи ҳисобланади. Қачондир албатта режаларимиз ҳақида гапириб ўтамиз.  

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика