Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  54 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

Сардор Раҳмонов: "Айрим бир журналистларнинг гаплари бизга пулдан ҳам кўпроқ мотивация берди" News

Сардор Раҳмонов: "Айрим бир журналистларнинг гаплари бизга пулдан ҳам кўпроқ мотивация берди"

ОКМК футболчиси Сардор Раҳмонов "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди.

"Ушбу учрашув нафақат турнинг, балки биринчи давранинг энг яхши учрашувларидан бири бўлди дея оламан. Икки жамоа ҳам зўр ўйнади. Бизга омад кўпроқ кулиб боқди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Учрашувдан олдин кўпчилик журналистлар ОКМКга ишонмаётганди. ОКМК яна мағлуб бўлади дея тахмин билдиришди. Бу бизга янада кўпроқ мотивация берди. Айрим бир журналистларни фикри нотўғри эканлигини исботлаш учун биз бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Уларнинг гаплари бизга пулдан ҳам кучлироқ мотивация берди. Мавсум аввалида таркибимиздаги лидерлар жамоани тарк этишди. Лекин шунга қарамай, ОКМК ўзини яхши кўрсатмоқда. Биз ҳар доим максимал натижа учун курашганмиз. Жорий мавсум барча жамоада чемпионлик учун имкониятга эга" - дея фикр билдирди Сардор Раҳмонов


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика