Latest news

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Санжар Турсунов: "АГМКдаги барча жамоа тарихида янги саҳифа очиш истагида" News

Санжар Турсунов: "АГМКдаги барча жамоа тарихида янги саҳифа очиш истагида"

АГМК жамоасининг янги аъзосига айланган ва жорий йил олмалиқликларнинг илк трансферига айланган тажрибали футболчи Санжар Турсунов клуб матбуот хизматига интервью берди.

Қуйида АГМК жамоасининг янги футболчиси Санжар Турсуновнинг қатор мавзулар бўйича ўз фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Дастлаб Санжар Турсунов АГМКга ўтишга энг асосий омил сифатида нима ёки ким роль ўйнагани ҳақида сўзлади:

- Биринчи навбатда Миржалол Қўшоқовичнинг таклифи мени бу жамоага ўтишим учун асосий факторга айланди. Сабаби, мен аввал ҳам терма жамоада ушбу тажрибали мутахассис билан бирга ишлаганман. Футболчи учун мураббийнинг унга бўлган ишончи ва қизиқиши муҳим. Шунингдек, янги мавсумда АГМК олдига юқори вазифалар қўйилаётгани ҳам мени бу жамоани танлашимни енгиллаштирди. Ҳар бир футболчи юқори вазифалар қўйиладиган жамоада тўп тепгиси келади. 


Олмалиқлик мухлислар аввалги, Ўзбекистон МТЖ сафидаги ёрқин ўйинлари билан танилган ва Ўзбекистонда йил футболчисига айланган оптимал формадаги Санжар Турсуновни кўришлари мумкинми, деган саволга футболчи қуйидаги жавобни берди:

- Мен олмалиқлик мухлисларга нимага қодир бўлсам, буни бор кучимни сарфлаган ҳолда кўрсатишга ваъда бераман. Шуни айтмоқчиманки, нафақат ўзим, балки бутун жамоа янги мавсумда ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқиши ва эътирофига сазовор бўлиш учун қаттиқ меҳнат қиламиз. Шу ўринда мухлисларга нафақат яхши ва ғалабали онларда, балки футболда руй бериши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага далда бўлиб, бизни ёлғизлатиб қўймасликларини сўрардим. Ишқибозлар олқиши бизга илҳом беради ва доим олға боришга ундайди. Шу боисдан ҳам уларнинг қўллаб-қувватлови зарур. Ўйлайманки, Худо хоҳласа янги мавсумда АГМК ўзининг ўйинлари ва натижалари билан мухлисларни хурсанд қилади. Бунга эса барчамиз биргаликда эриша оламиз.


Янги жамоада Санжар Турсуновни ҳайрон қолдирган жиҳат учрадими ва АГМКнинг қолган клублар билан таққослаганда айнан нималарда фарқ сезилди, деган саволга футболчи қуйидагича жавоб қайтарди:

- Мени ҳайратлантирадиган жиҳат бўлгани йўқ, шукур. Футболда кўп йиллардан буён турли жамоаларда тўп тепдим. Муҳими, янги жамоада мослашиш жараёнимда муаммо юзага келгани йўқ. Бир тарафдан шуниси яхшики, АГМКда дўстларимдан Акмал Шораҳмедов ҳамда қолган кўплаб футболчилар билан аввалдан таниш эдим. Ўзбекистонни яхши тарафи, тил бўйича ҳам футболчилар ўртасида тўсиқ йўқ. Асосан хорижда тўп тепганим ва у ерда турли мамлакатлардан вакиллар бўлиши сабабли, олдин янги жамоа муҳитига кўникишда қийинчиликлар учраб турарди. Бу ерда ҳаммаси силлиқ кечмоқда. АГМКни фақат "Бунёдкор" билан солиштириб, ўшанда янги жамоам ҳақида эшитганларим билан таққослашим мумкин. Илк кунларда сезганим ва кўрганим: тартиб ва машғулот жараёни юқори даражада. Бу ерга келмасимдан аввалроқ эшитганларим ва кўрганимдан кейинги хулоса: фақат яхши. АГМК қолган клубларимга нисбатан фақат яхши тарафга фарқ қилади, шуниси билан ажралиб турибди. Бу ерга келиб янги жамоага мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Ўзимни жамоани ичида анчадан буён юргандек ҳис қиляпман. Тўғри, ҳар бир бошқа жамоада қандайдир янгиликлар бўлади. Лекин муҳит зўр, бу тарафлама ўзимни жуда эркин ҳис қиляпман.


АГМК ўз тарихида миллий чемпионатда совриндор бўлмагани ва Турсунов жамоанинг янги саҳифасини яратишда иштирок этиш имконияти футболчиларга қанчалик мотивация бериши ҳақида:

- Футболчилар доим ўз даражасини кўрсатиб, юқори, максимал вазифаларни бажариш учун ҳаракат қилиши лозим. Бу ерга келиб англаганим шу бўлдики, раҳбарият, мураббийлар штаби, футболчилардан тортиб жамоа учун меҳнат қилаётган барча персоналларгача АГМК тарихида янги саҳифа очиш мақсадини кўрдим. АГМК жамоаси тарихига кириш ҳамда юқори натижаларни кўрсатиш истаги ҳар бир футболчига мотивация беради.


Санжар Турсунов АГМКда қайси рақамни танлаши ҳақида:

- Мен ёқтирган рақамларнинг барчаси банд экан. Бу ерга келиб, мен бу рақамда ўймоқчиман, буни менга бер дейиш нотўғри бўлади. Шу боис бўш турган 77-рақамни олишни мўлжалламоқдаман.


Турсунов АГМКдаги ўйинлари орқали яна Ўзбекистон миллий терма жамоаси эшикларини очишни мўлжаллаётганини ҳамда ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун доим тайёр бўлишини таъкидлади:

- Футболчиларнинг азалий орзулари қаторида доим терма жамоа либосида ўйнаш туради. Айни пайтда бор консентрацияни ва фокусни АГМКга қаратиб, янги мавсумда жамоамиз билан яхши натижаларга эришсак, мен ҳам ёрқин ўйин намойиш этсам, бу орқали албатта МТЖга яна қайта эшик очиш мумкин. Агарда терма жамоадан таклиф бўлса, унда мен доим тайёрман. Ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш катта шараф.


Санжар Турсунов шахсий ва жамоавий кўрсаткич бўйича янги мавсумдаги минимал ва максимал вазифалар ҳақидаги саволга жавоб қайтарди:

- Мен учун ва ўйлайманки, жамоа учун ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини бажарсак, унда кўнгил хотиржам бўлади. Мен учун минимал вазифа ҳамда мақсад -  жамоага яхши натижалар қайд этиш учун максимал ёрдам бериш. Мени шахсий кўрсаткичлар у қадар қизиқтирмайди. Мен тўпурарлик борасида талашмайман, муҳими жамоавий натижа. Кўплаб ассистларни амалга ошириб, жамоадошларимнинг гол уришига ёрдам бериш учун максимал ҳаракат қиламан.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика