Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Классикода "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлубиятга учратди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман" News

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ғалабага муносиб ўйнадик. Айни дамда "Навбаҳор"нинг янги тарихида содир бўлаётган воқеалар ҳокимимиз хизматлари деб ҳисоблайман. Олға ҳаракат қилишда давом этамиз. Биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирига бор кучимизни сарф қиламиз.

Бугун "Бухоро" дарвозасига шедевр голлар кирди, аммо кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман, чунки бутун жамоа меҳнат қилди".

- Айни дамда учта фронтда ҳаракат қиляпсиз...

- Қайтараман, биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирида бор кучимизни ишга соламиз. Бир хил тайёрланиб, рақибни ўрганамиз.

- "Пахтакор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятлари ортди...

- Мен бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бугун йигитларимизнинг ўйини ва ғалабасидан роҳат олмоқчиман.

- "Бухоро" ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- "Бухоро" чақилмас ёнғоққа ўхшайди. Жамоада стандартларда яхши ўйнайдиганлар бор, бироқ биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика