Latest news

15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  1 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  3 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  1 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  10 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  13 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  16 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  1

Самвел Бабаян: "Ўзимизга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Тез орада жамоадаги келажагим бўйича раҳбарият билан учрашамиз" News

Самвел Бабаян: "Ўзимизга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Тез орада жамоадаги келажагим бўйича раҳбарият билан учрашамиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ушбу вазиятда сўзлар топиш жуда қийин. Бугунги мағлубиятимизни оқлаб бўлмайди. Мухлислардан натижа ва сўнгги ўйинлардаги мазмунсиз футбол учун узр сўраймиз. Вазиятларни кўкка совуришда давом этяпмиз. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам сўниб бормоқда. Бу бизга ортиқча босим юқлаяпти. Футболдаги энг қийин вазифа рақиб дарвозасига йўл топиш. Пенальтини ҳам голга айлантира олмаяпмиз. Бугунги учрашувга айрим бир сабабли туфайли тўлиқ тайёргарлик кўра олмадик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Рақибимиз эса қарши ҳужумда бизни жазолади. Биринчи давра энди якунланмоқда ва ушбу вазиятни ўнглаш учун вақт етарлича. Ҳали натижага эришиш учун вақт бор. Ушбу масалани яқин орада раҳбарият билан келишиб оламиз. Менинг жамоадаги келажагим ва клубнинг режалари ҳақида бир тўхтамга келамиз.

- "Навбаҳор"дан бундай йирик мағлубиятни ҳеч ким кутмаган эди. Сўнгги учрашувларда жамоангиз гол ура олмаяпти. Жамоадаги ички муҳит яхшими? Футболчилар, мураббийлар ва раҳбарият ўртасидаги алоқалар қандай?

- Натижа ёмонлашган пайтларда айрим бир шахслар менга шунча маблағ тўланмадику дея эслаб қолишади. Мен ишонч билан айта оламанки, клуб ҳеч кимдан қарздор эмас ва барча ваъдаларини бажариб келмоқда. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Раҳбарият билан ҳам икки кун аввал учрашдик. Улар бизга тўлиқ ишонишмоқда. Биз психологик муаммо деб кўп гапирдик, лекин аслида ушбу муаммоларнинг илдизи ўйинчиларнинг даражасига боғлиқ. Яна бир бор такрорлайман, футболдаги энг қийин вазифа - гол уриш. Биринчи бўлимда иккита яққол вазиятга эга бўлдик. Никабадзе ўша вазиятлардан фойдаланиши керак эди. Нега Никабадзе ўйнамаяпти деган гап сўзлар кўп бўлди. Ушбу футболчи катта ўсишга эришди, аммо бу биз учун етарлича эмас. У бугун ёмон ўйнамади, бироқ якуний паллада хатога йўл қўйди. Ёш футболчи Иминжоновни ҳам майдонга туширдик. У ҳам ўз имкониятига эга бўлди. "Навбаҳор" жамоасида барчаси яхши. Фақатгина гол ура олмаяпмиз холос.

- "Навбаҳор" жамоаси бразилиялик ҳужумчи билан келишувга эришди деган гапларни эшитдик. Ушбу гап сўзлар қанчалик рост?

- Селекция бўйича иш олиб бормоқдамиз. Олдиндан бир нима дейиш нотўғри. Бразилиялик футболчи билан мулоқотда бўлмадик.

- "Навбаҳор" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Бугунги йирик мағлубиятга изоҳ бериб ўтсангиз? Бугунги мағлубиятга сиз таъкидлаб ўтган муаммолар сабаб бўлдими ёки бугун сиз тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалар рўй бердими?

- Еттита учрашувда дуранг қайд этгандан кўра, бир маротаба мағлуб бўлган яхши менинг фикримча. Очиғини айтсам, биз статистика бўйича барча жамоалардан олдиндамиз. Биз энг муҳим вазифани бажара олмаяпмиз. Энг муҳими гол уриш. Чемпионат аввалида энг кўп гол урган жамоа эдик. Сўнгги ўйинларда эса пенальтидан ҳам фойдалана олмаяпмиз. Рақибларнинг барча зарбаси эса голга айланди. Бугун рақиб аутдан гол уриб кетди. Ушбу қийин паллани яшаб ўтишимиз керак. Муаммоларга ечим топиш асосий вазифамиз. Кадрлар алмашинуви муаммоларга ечим бўлади деб ўйлайман. Мен жамоада бўламанми ёки бошқа мураббий, таркибга юқори даражали футболчилар керак. "Навбаҳор" ўз олдига катта мақсадлар қўйдими, катта номлар билан ҳаракат қилиши керак. Ҳужумдаги бир нафар ўйинчимиз сўнгги уч йилда бор йўғи битта гол урган.

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика