Latest news

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  11 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  8 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди" News

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги баҳс чемпионат жуда қизиқарли ва муросасиз кечаётганидан далолат беради. Биз устунликка эга бўлдик, аммо ўйин тақдири дурангга қараб кетаётганди. Шунга қарамасдан, маҳорат ва сифат ўз сўзини айтди. Жуда хурсандмиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Йигитларимизга алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

- "Навбаҳор" бунгача Олмалиқда "Қизилқум"ни ва Наманганда "Бунёдкор"ни ютганди, бугун эса 11-ўриндаги Динамо билан баҳс олиб борди. Қанчалик қийин бўлди? 

- Аввало, Самарқандда эканлигимдан жуда бахтиёрлигимни айтиб ўтишим жоиз. Бу ер – футбол шаҳри. Суперлига Самарқандга қайтганидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ғалаба қозониш учун ҳар доим характер кўрсата олиш керак. Бугунги кунда қайсидир жамоани яққол фаворит деб кўрсатиш хато, ҳамма астойдил курашмоқда. Алоҳида айтиш керак, "Динамо" ҳимояда тартибли ўйнади. Озгина вақт чўзишлар ҳам бўлди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми. 

- Ғолиб муҳокама қилинмайди. Аммо "Навбаҳор" яққол вазиятлардан фойдалана олмади...

- Кўп вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Лекин бу – футбол. Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди. 

- Рустам Ашурматов яна бир меҳмон ўйинда "Навбаҳор"га 3 очко келтирмоқда. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- У мавсумолди йиғинимизнинг сўнгги қисмида сафимизга қўшилди, бундан бағоятда шодмиз. Рустам – Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳиятли аъзоси.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика