Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!
25 sep 22:29
News
Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!
Жорий йилнинг 16- октябрь санасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Унда ўтган 2025-йилги йирик мусобақалар, хусусан, U-17 ва U-20 Осиё кубоги 2025 ва қитъа миқёсидаги халқаро турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.
Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов (“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”) ҳам бор.
Садриддин Ҳасановга бу йўналишда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.
Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов жорий йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган U-17 Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.
Ғолиблар номи тантанали маросим давомида эълон қилинади. Футболчимизга омад тилаймиз!
Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments