Latest news

08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  1 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  5 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз" News

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олой" учрашувидан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун мусобақани яхши кайфият билан якунлаш имконияти бор. Ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз".

- Ушбу баҳс ҳеч нарсани англатмаслигини айтдингиз. "Хўжанд"нинг ОФК кубогидаги иштироки нима учун омадсиз чиқди?

- ОФК кубогида яхши иштирок этишни, гуруҳдан чиқишни режалаштиргандик. "Насаф" билан баҳс ҳал қилувчи бўлди. Рақиб биздан кучлироқ экани билинди. ОФК кубогида аввал ҳам иштирок этган таркибдан ҳозирда фақат Фирдавс Чакалов, Дилшод Бозоров қолган. Бошқалар бундай тажриба йўқ. 

- Жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий сабаб нима ва айбор ким? Ижтимоий тармоқларда бу борада кўп фикрлар янграмоқда...

- Ижтимоий тармоқларда фикрлар бўлиши табиий. Биринчи учрашувда ёмон ўйнамагандик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик холос. Жамоадаги айрим футболчиларга тажриба етишмаяпти. Буни бош мураббий сифатида айтяпман. Ҳозир кимнидир айбдорга чиқариш ниятим йўқ. 

- Эртанги ўйин олдидан футболчиларда ғалаба учун стимуль борми?

- Ҳа, албатта. Ўйинни аҳамияти шундаки, гуруҳ босқичини муносиб тарзда якунлашимиз керак. Ҳаёт давом этади. Олдинда бизни чемпионат баҳслари кутмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатиб мақсадимиз сари интилиб борамиз. 

- Жамоада молиявий муаммолар борми?  Трансферлар ойнаси вақтида янги футболчи олинмагани нимага боғлиқ?

- Клуб барчасини қилмоқда. Кичик муаммолар йўқ эмас. Селекция ишлари давом этяпти. Бизда ўйнашга тайёр бўлган футболчиларни ўз таркибимизга олишга тайёрмиз. Биз кучли футболчи ёки легионерни оладиган топ жамоа эмасмиз. Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Тожиктистон терма жамоасига номзод икки нафар футболчимиз бор. Ёшлар учун ушбу мусобақа катта тажриба бўляпти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика