Latest news

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

Руслан Аҳмедов: "Роки Марчиано жамоамиз учун муҳим футболчи" News

Руслан Аҳмедов: "Роки Марчиано жамоамиз учун муҳим футболчи"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Дуранг адолатли натижа бўлди. Йигитларга раҳмат! "Машъал"ни биласизлар, "Турон", "Бухоро" ва "Андижон" каби Суперлигага даъвогар жамоалардан саналади. Кутилганидек, ўйин назорати биз томонда бўлганида ҳам, улар вазиятлар яратишга интилишди. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. 

Ўйин давомида бир голимиз ҳисобланмади. Ҳакамлар ишини муҳокама қилмаймиз, уларни назорат қилувчи марказ бор. Вазиятни такроран кўриб чиқамиз. Тушунарсиз бўлди, қарор тез ва дарров чиқарилмади.

Рокки Марчианода жароҳат? Ҳа, унда ўйиндан олдин озроқ жароҳат бор эди. Ўзи билан гаплашганимизда ўйнай олишини билдирди, у жамоамиз учун муҳим футболчи. 

Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Бугунги ўйин учун ҳаммага раҳмат", – деди мезбонлар устози.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика