Latest news

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  7 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  4 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  2 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  14 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

Руни: "МЮнинг бир гуруҳ ўйинчиларида на характер, на юрак бор" News

Руни: "МЮнинг бир гуруҳ ўйинчиларида на характер, на юрак бор"

"Қизил иблислар" собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Эрик тен Ҳаг қўл остидаги МЮ ҳақида тўхталиб ўтди.

"Тен Ҳаг ўйинчиларга таъсир ўтказиш учун жуда кўп талаблар қўйишига тўғри келади. Аммо бу ўйинчилар гуруҳи билан қийин бўлади. Уларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун кескин нарса қилиш лозим. Улар ҳис-туйғулардан маҳрум – на характер, на юрак бор.

Мен ҳар бир футболчи ҳақида гапирмаяпман. Магуайр ва Фред ҳар доим тер тўкишади. Мактоминей ҳам Скоулз ёки Кэррик бўлмаслиги мумкин, лекин у доимо майдонга чиқиб, жасорат кўрсатади. Улар жамоавий руҳни юксалтиришга ҳаракат қилишяпти, аммо бунинг учун ҳар бир ўйинчи масъулиятни ҳис қилиши даркор.

Мен футболчиларнинг қўлларини юқорига кўтариб, жамоадошларига бақираётганини кўраман, лекин улар ўз-ўзини ислоҳ қилганини кўрмаяпман", – деди Руни.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика