Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  30 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  22 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  248 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  2 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  8 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин юқори темпда ўтмади. Бунга балки жамоалардаги чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлгандир. Шунга қарамай ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Негадир икки жамоа ҳам ўта эҳтиёткор ҳаракат қилди. Биз албатта бу натижадан қониқиш ҳосил қилмаймиз. Бироқ ҳозирги чарчоқ ва йўқотишлар ортидан бугунги ўйинда бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди.

- "Нефтчи"га қарши ўйиндаги жисмоний чарчоқ бугунги ўйинга ҳам таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Бу албатта сезилди, айтиб ўтдим. Йўқотишлар бор, охирги ўйинларда бир таркиб билан ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай ўзгаришлар қилдик, бироқ бу кутилган натижани бермади. Жароҳатлар ҳақида гапирмайман, бизда йўқотишлар кўп. Масалан, худди шунақа сабаб бугунги ўйинда Акмал Мозговой ҳам қатнаша олмади. Ҳужум чизиғида ҳам муаммоларимиз бор.

- Олдинги чизиқда фаоллик йўқолиб қолгандек. Бу босим билан боғлиқ эмасмикан?

- Биз йигитларни босимсиз ўйнатишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин майдондаги ўзаро алоқаларни ҳам бузилиб қолганлиги кўзга ташланаяпти. Ойбек ҳам йўқ ҳозир, боғламларда қийинчиликларга дуч келаяпмиз.  Қанотлар бўйича эътирозларимиз бор.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика