Latest news

23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  7 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди News

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев championat.asia сайти муҳбири Толибжон Қосимов билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.

"Насаф"нинг тайёргарлиги ва йўқотишлар

"Кунига бир маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Жамоанинг кайфияти яхши, йигитлар ўйинга тайёр, уларнинг иштиёқи, рухий томонлама тайёргарлиги ҳам жойида. Йигитлар фақат ва фақат ижобий натижа учун бор куч-маҳоратни беради. Жамоа сафидаги йўқотишлар ҳақида гапирсам, Насруллаев ва Ғайбуллаев сафимизда эмас. Қолган футболчилар эса ўйинга тайёр.

Машғулотлар фақат 1 маҳал ўтказилиши сабаби Рамазонми?

"Жамоада кўпчилик Рамазон ойида рўза тутишмоқда. Бу ҳам бир сабаб. Иккинчидан, ОЧЛда ўйинлар ораси жуда яқин. Уу сабабли бир маҳал машғулот қиламиз. Қолаверса, бу ердаги об-ҳавони ҳисобга олишимиз керак. Икки маҳаллик машғулотлар йигитларни толиқтириб қўйиши мумкин.

Иккита йўқотишни қандай тўлдирмоқчи?

Насруллаевнинг йўқлиги бизга катта муаммо бўлиши мумкин, чунки у жамоамиз етакчиси. Ғайбуллаев аввалроқ жароҳат олганди, унинг ўрнида Ҳусниддин ва Умар ҳаракат қилмоқда. Бизда албатта режалар бор, бундан имкон қадар фойлаланамиз. Балки ўрнини алмаштирармиз, балки тактикани ўзгартирамиз. Албатта ўзимизнинг ички имкониятимиздан келиб чиқамиз. 


"Насаф"дан кутилмаган тактик схема бўладими?

Схемани танлашда кўп нарсани, жумладан рақиб ўйинчиларнинг имкониятини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Биз барча жиҳатлардан келиб чиқиб, ўйинга тайёрланамиз. 

Кўп гол урадиган рақибга қарши тайёргарлик

"Ал Садд" албатта кучли рақиб ҳисобланади. Кучли футболчиларга эга жамоа. Қандай ҳужумкор ва тезкор ўйнашини яхши биламиз. Буни йигитларга ҳам тушунтирдик. Ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Уларга қарши тартибли, ақл билан. барчасини ҳисобга олган ҳолда ўйнашимиз керак. Улар ҳужумкор ўйнашади. Биз эса уларнинг кучсиз томонларидан фойдаланишимиз лозим бўлади 




Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика