Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  0 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  6 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди" News

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"

ОЧЛ 2 турнири тўртинчи туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Кўп гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Биринчи ўтказиб юборган голимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Бундай ўйинларда ҳужумда самаралироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Нечадир ўйиндан буён ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ўйнай олишмаяпти. Асосий сабаб, биринчи голдаги хатомиз ва ҳужумдаги суст ўйинимиз", - деди Рўзиқул Саъдуллаевич.

- Меҳмон жамоа бош мураббийи "Насаф" жамоаси марказни бой бериб қўйганидан фойдаланиб кетдик деб айтди. Бугун жамоангиз майдон марказида намойиш этган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Ушбу фикрларда қанчалик ҳақиқат?

- Ғалаба қозонгандан сўнг ҳамма нарса дейиш мумкин. Менинг фикримча, улар бугун ўртада устунликка эриша олишмади. Рақибимиз балки 5-3-2 тактик услубида ўйнагани сабабли шундай деяётгандир. Танаффусга қадар қанотлардан уюштирилган ҳужумларимиз хавфлироқ кўриниш олди. Ўз устунликларимиздан тўғри фойдалана олганимизда, натижа бугун бошқача бўлиши мумкин эди.

- "Насаф"нинг чемпионлиги йигитларга руҳий томонлама қандай таъсир қилди?

- Соврин ютилганидан сўнг йигитларга қандай мотивация бериш қийин эканлигини яхши биламиз. Буни оддий инсон ҳам ҳис қила олади. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонлама имкон қадар яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қилдик, лекин бу ўз самарасини бермади.

- Энди гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бугунги тўқнашувдан кейин, имкониятларимиз кескин камайиб кетди. Энди ўзимизни имкон қадар муносиброқ кўрсатишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш, энди ўзимизга боғлиқ эмас. Плей-оффга чиқиш анча қийин бўлди.

- Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам Голбаннинг айби бор эди. Игорнинг захирага олинишига голлардаги хатолар сабаб бўлдими?

- Ҳимоячи бундай хатоларга йўл қўймаслик керак. Биз бугун жамоа бўлиб ютқаздик. Айнан кимдирнинг хатосини таъкидлаш ўтиш, нотўғри деб ўйлайман. Футболчиларнинг ўзига ҳам алоҳида дакки бердим.

- "Шабаб Ал Аҳли" сафида 17та легионер бор экан. Улар моддий ва ўйин жиҳатидан кучли жамоа эканлигини айтиб ўтгандингиз. "Насаф" БАА жамоасини мағлуб эта олган эди. Сизнингча бугунги рақиб Дубай жамоасидан кучлироқ эдими?

- Йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги энг кучли жамоа "Шабаб Ал Аҳли". Якунда ҳам Дубай жамоаси буни исботлай олади. Иордания жамоасини ҳам кучсиз дейиш нотўғри. Сафарда мағлуб бўлганимиз, "Ал Ҳуссейн"га қўшимча ишонч берган бўлиши мумкин. Ўйин суратига қарайдиган бўлсак, бугун дуранг натижаси қайд этилиши керак эди. Бироқ рақиб ғалабани илиб кетди.

Rating: +1   

Comments

+5   
07 nov 08:06:09
Ergash Mardiyev
Nasaf jamoasi o'zi bu yil yaxshi o'ynay oladi ro'zi aka o'zb chempionatida bu yil nasafga hakamlar ko'p yordam berdi oddiy misol dinama bilan o'yinda ham lokomativ bilan o'yinda ham sizning aybingiz bilan al husaynga 3 turlari yutqazdik rotatsiya qilaman deb yurt shanini qandaydir medalga almashdingiz qarshida esa ruhiyat jihatdan o'yinga tayyorlay olmadingiz men bugun o'zbekiston chempioni bulgan nasaf emas hakamlar men chempionat o'yinidagi 2ta misolni keltirib o'tdim xolos o'yinchilar bu o'yinni natijasi oldindan biladiganday o'ynashdi hech biri Jon kuydirib o'ynamadi shabab al ahlini 2 turda yutgan kayfiyat yaxshi holatda edi bollarda rotatsiya qilmaganingizda hech bo'lmasa durrang bilan qaytardi 2 o'yinda ham murabbiy yutqazdi murabbiylik saviyangiz shu yergacha ekan tan oling paxtakor sastavi yangilanmaganda bu yil ham sizga 2 yoki 3 - o'rin tegardi yurt shanini bulg'adilaring shunday tarkib bilan insoniy yuq noinsoflar
+4   
07 nov 08:31:55
Азим Исмаилов
Насафда умуман имконият колмади Бердиевни узи тан олди ал хусайн кучли эмаслигини лекин насаф шу командага 6 очко берди
+4   
07 nov 08:12:18
Ergash Mardiyev
Darvozabonga keladigan bo'lsak al Husayn bilan 2o'yinda ham rasvo o'ynadi nima uchun o'zb terma asosiy tarkibiga kira olmayotganini endi tushundim terma jamoamiz murabbiyi bilan ekan nematovning har zamonda ichi o'tib turishini
+4   
07 nov 07:02:23
Кодир
Катта килиб ааа киб куйдиларинг узларингдан юлдуз ясаволиб
+3   
07 nov 09:45:28
Xan
Сизни танқид қилмоқчи эмасман,борини гапирмоқчиман, нима учун Насаф хужим пайтида бир бирига тупи керагидан куп ошириб юравериб рақиблар позицияларни ёпиб олишиган замин яратиб беради? Шу нарса ҳақида ҳеч уйлаб курганмисиз? Мана кеча рақиблар иккита одий вазиятдан иккита голли урди кетди, химояда охирги чизиқда голбандан бошқа Наёафчи йуқ эди, агар улар хам Насафга ухшаб пазицион хужим яратамиз деб жарима майдончаси атрофида тупи бир бирига ошириб вақтдан ютқазишса Насафчилар хам уз позицияларни мустаҳкамлаб олишарди ва улар гол уришолмасди, бу билан демоқчиманки сизи жамоаез хужимларда тупи бир бирига гилдиратиб юравериб вақтдан ютқазиб қуйябди, бу ҳақда давно уйлаб ечим топишларинг керак эди, қочиб кетиб гол уришларнику Насаф унитиб юборган, қачон қарама тупи орқага узатавериб рақиблар уз жойларини тулиқ эгалаб олишини кутади кейин хужимга утади, бунақада канешно гол уриш қийин буладиде,стандартлардан фойдаланиш нольга тенглашиб қолганини биз мухлислар курябмиз,сиз курмаяпсизми?Булар устида вақтида ишлаганезда кеча жамоа узидан кучсиз жамоага уз уйида ютқазмасди, хулос хали куп нарсалар устида қатиқ бош қотиришез керак урто Бердиев, адвакатларез Бердиев ном1 дейишдан чарчамайди бундан рухланиб сиз ва ёрдамчиларез жамоадаги камчиликлар устида мутлоқо ишламай қуйгансизлар
+3   
07 nov 07:27:21
Улугбек Абдуллаев
Дарвозабон тўпга чиқдими олиши керак бўлмаса чиқмаслиги керак тамом
+3   
07 nov 06:28:32
Fudbol klub
Darvozabon penatli tepib go'l urishni hush ko'radiyu lekin qaytarishni bilmaydi Termaga umuman chaqirmeylar keyingi yil qandey qili o'ynarkin
+3   
07 nov 01:06:25
Ochilov Farobiddin
Вазиятни қайта кўрсак: Голбан рақибга хавода ютқизди ва бу хато, лекин дарвозабодикичаликмас. Нимани ўйлаб ликкилаб чиқди Нематов? Химоячи бор эдику. Насафни химояси жамоавий химояда яхшидир лекин индивидуал вазиятларда жуда хом. Ютса кейинги босқич хал эди деярли энди қийин
+1   
07 nov 17:02:07
Shokir
Reply to comment by Ergash Mardiyev
Nasaf jamoasi o'zi bu yil yaxshi o'ynay oladi ro'zi aka o'zb chempionatida bu yil nasafga hakamlar ko'p yordam berdi oddiy misol dinama bilan o'yinda ham lokomativ bilan o'yinda ham sizning aybingiz bilan al husaynga 3 turlari yutqazdik rotatsiya qilaman deb yurt shanini qandaydir medalga almashdingiz qarshida esa ruhiyat jihatdan o'yinga tayyorlay olmadingiz men bugun o'zbekiston chempioni bulgan nasaf emas hakamlar men chempionat o'yinidagi 2ta misolni keltirib o'tdim xolos o'yinchilar bu o'yinni natijasi oldindan biladiganday o'ynashdi hech biri Jon kuydirib o'ynamadi shabab al ahlini 2 turda yutgan kayfiyat yaxshi holatda edi bollarda rotatsiya qilmaganingizda hech bo'lmasa durrang bilan qaytardi 2 o'yinda ham murabbiy yutqazdi murabbiylik saviyangiz shu yergacha ekan tan oling paxtakor sastavi yangilanmaganda bu yil ham sizga 2 yoki 3 - o'rin tegardi yurt shanini bulg'adilaring shunday tarkib bilan insoniy yuq noinsoflar
Динамо билан ўйинда динамо дарвозасига кириб кетаётган тўпни марказий ҳимояси кули билан кайтарди, ҳакамлар эътибор беришмади.....
+1   
07 nov 13:07:44
Тўлқин Хайит
Бердиев ҳужумни кучайтириш учун Бобирни ўрнига Норчаевни олиб келаяпти келгуси йил нима бўларкан?
+1   
07 nov 01:11:03
Ochilov Farobiddin
Кейин ўша футболчини Гайбуллаев қўриқлаши керак эди Гайбуллаев негадир қанотга қараб югуриб кетди табийки Голбан хужумчини орқасидан тушиб қолди. Қанотларда аниқ бир режа ёқ эди, вазиятга қараб қарор чиқаришди.
+1   
07 nov 01:09:02
Uzbekistan Paxtakor
Насафга кейинги уйинда омад. Бунака нохушликлар булиб туради, Рузикул ака ва Абдувохид, тушкунликка тушманглар. Бу бир омадсизлик. Сизлар Узбекистан чемпиони сизлар. Шунга яраша тайёргарлик куриб, кейинги уйинларда БАА ва бошкалар жамоасини янчиб ташланглар. Сизларга омад.
   
09 nov 09:05:22
Google User
Golbanni yo'q qilish kerak jamoadan
   
07 nov 12:52:24
Leader RM
Рузикул ака сизга таклифим шу хамма откат оладиган еки бир тийинга киммат легионерларингизни сотиб юборинг, шуни пулига 3 та яхши легионер олинг. Бемаза пучокка илинмайдиган легионерларни кўпайтириб юборгансиз.
   
07 nov 12:15:20
Россия Россия
Ракиб тренери тугри гапни айтди ракиб нафакат майдон марказида балки бутун майдонда устунлик килди гуеки насаф 3 та уйинчи кам булиб уйнагандек булди.Тренер футболчиларни рухан тайерлай олмаса у тренер эмас.Рузикул ука санга бир илтимосим мабодо сени келажакда терма жамоага куйишмокчи булса асло рози булма юрт шаънини чунтаккингдан устун куй.УНУТМА
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика