Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ҳужумкор футбол намойиш этдик. "Қўқон-1912" позицион ҳужумларда ҳаракат қилди ва дарвозамизни ишғол қилишга уринди. Бироқ биз ҳимояда яхши турдик ва рақибга гол уриш учун имконият тақдим этмадик. Юзага келган вазиятимиздан гол уриб ғалабани қўлга киритдик.

Кўрдинглар, бугун имкон қадар ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Улар ёмон ҳаракат қилишмади деб ўйлайман.

- Эрондан қайтиб келган Азизбек Амонов жамоага киришиб кета олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Тўғри, Амонов ҳозирча биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти. Бизда Лима Круз ҳам сафга қайтди, эндиликда улар ўртасида рақобат кечади. 

Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти. Ҳужумгача яхши ҳаракат қилаяпмиз, бироқ сўнги нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Бу борада машғулотларда қаттиқ ишлаяпмиз, аммо шу муаммо барибир кўзга ташланиб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика