Latest news

22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  10 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳамма ўйинда ҳам 5та гол ура олмаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳамма ўйинда ҳам 5та гол ура олмаймиз"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин у қадар юқори темпда кечгани йўқ. Бунга бир қатор сабаблар бор. Масалан, учрашув соат 15:30да бошлангани. Балки шу ҳам қийинчилик туғдиргандир. Асосийси биз ҳисобни назорат қилдик ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлдик. Биринчи таймда тўпни назорат қилдик ва позицион ҳужумлар қилдик, иккинчи таймда эса қарши ҳужумда тўп тепдик. Бу натижани сақлаб қолиш учун қилинган иш эди. Рақибга деярли имконият бермадик ва ҳимояда яхши ўйнадик", - деди Рўзиқул Бердиев.

- Ўтган тур "Бунёдкор"га 5та гол урдинглар, бугун эса "Машъал"га битта. "Машъал" ҳозир "Бунёдкор"дан кучлими?

- Йўқ, йўқ. Ҳамма ўйинда ҳам 5та гол ура олмаймиз. Бу футбол, қаердадир пасайиш бўлади. "Бунёдкор" ҳужумкор ўйнайди, "Машъал" ҳимоявий. Шу боис савол ноўрин бўлди.

- Бугун сизни нима қониқтирмади?

- Ҳозир айтдим, учрашув жуда барвақт бошланди. Биз асосан кечки салқинда ўйнаб келаётгандик. Бундан ташқари майдон ҳолати Қаршидаги майсадан фарқ қилади. Шу боис техник хатоларга кўп йўл қўйдик.

- Акмал Мозговой яқин масофадан гол ура олмади. Бунга муносабатиз қандай?

- Ундан олдин Норчаевда ҳам имконият бўлганди. Мозговой эса ҳужумчи эмас, унга техник ҳолат панд берди.




- Ғолиб Ғайбуллаев кам майдонга тушмоқда. Бунга сабаб нима?

- Уч ҳафталар олдин белидан жароҳат олиб машғулотларни ўтказиб юборди. Шу боис ҳозир тўлиқ тайёр эмас ва захирадан аста-секин имконият бериб боряпмиз. Ғолиб бугун ўз вазифасини ёмон бажармади.

- "Насаф"нинг халқаро майдондаги ҳолатидан хурсандмисиз?

- Албатта, биз ярим финалга чиқдик. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаяпмиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

- Норчаевнинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?

- Ўша вазиятда боши билан рақиб билан тўқнашиб кетди, иккинчи таймда алмаштирмоқчи эдим. Аммо ўйнай олишини айтди. Охирги ўйинлардагидек сермаҳсуллик кузатилмади. Битта вазият бўлди, ундан фойдалана олмади. Лекин унга ишонишда давом этамиз. Биласизлар терма жамоага ҳам жалб этилди. Норчаев фақат ҳужумда ўйнамайди, балки катта кўламдаги ишни бажаради. У тактик томонлама ўсишга эришмоқда.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика