Latest news

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  24 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади"

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Биз йил давомида кўп меҳнат қилдик. Йигитлар билан мухлисларга қайсидир совринни ютиб беришимизни ният қилгандик. Олдимиздаги мақсад кубокни ютиш эди. Футболчиларга бутун мавсум давомида қилган ҳаракатлри учун миннатдорчилик билдираман. Жамоамизнинг мухлислари Ўзбекистонда жуда кўп, деб бемалол айта оламан. Ғалабамизни уларга бағишлаймиз. Албатта ўйин қийин кечди. Боз устига бир киши кам бўлиб қолдик. Тартибли ўйнадик. Йигитлар шундай паллада ишончни йўқотишмади. Чемпион жамоа бизга нисбатан яхши ўйнаган бўлиши мумкин. Биз қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда ўйинни қўлга олишимиз талаб этиларди", - деди Бердиев.




- Бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Танаффусда футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз?

- Биласиз ярим финалда ҳам бир киши кам бўлиб ғалабага эришгандик. Бир киши кам бўлиб ўйнаш тажрибасига эга эдик. Олмалиқдаги ўйинни эслатдим, "Пахтакор" кўп ҳужумга берилиб чарчашлигини айтдим. Баъзи бир ўзгаришлар қилинди. Йигитлар асосийси диққатни йўқотмади.

- "Насаф" мавсум давомида 41 та ўйин ўтказди. Жисмоний томондан кубок финалига тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Бу борада кеча ҳам тўхталгандим. ОФК, кубок ва чемпионатда ҳаракат қилдик. Таркибимиз катта захирага эга эмас. Шу боис айрим ротацияларни қилдик, баъзи бир футболчиларга дам бердик. Бу жуда оғир бўлди. Захирамиз камлиги чемпионат охирида билинди. Тўртинчи ўрин билан чекланганимиз шундан. Охирги имкониятимиздан фойдаландик. Мавсум бошида 4та асосий ўйинчиларимиз кетгани боис бир йил ичида янги жамоани ташкиллаштира олдик, дея оламан. Ягона мақсадда бирлаша олдик. Шу боисдан ҳам "Насаф" ўз мавқеини сақлаб турибди.

- Ойбек Бозоров рақиб футболчиси оёғини босган вазиятда қизил карточка бор эдими?

- Ойбек қўпол футболчи эмас. Ўзим кўрмаганим учун ёрдамчиларимдан сўрадим. Бу нарсаларни эслашга хожат йўқ. Бир маротаба қизишиб жарима тўладим. Энди эҳтиёт бўламан.

- Бобир Абдихолиқов ўйинни стадиондан кузатди. Уни кейинги мавсум "Насаф"да кўрамизми?

- Бобир Абдихолиқов келган бўлса, нима учун кийиниш хонасига келиб табрикламади? Биз уни ҳали кўрганимиз йўқ. Омадини берсин. Кетишдан олдин мақсади бор эди. Беларусь ёки Украина орқали ўзини яхши кўрсатиши кутилганди. Балки кириша олмаётгандир. Аммо биз кутган нарсани бера олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун унинг режалари билан гаплашишимиз мумкин.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика