Latest news

22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  4 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади" News

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Ал Садд” жамоасига қарши беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ҳаммага Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчага муборак бўлсин! ОЧЛ – бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" 2011 йил ОФК Кубогини, "Ал Садд" эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади.

- ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими? 

- Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта, бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика