Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  7 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  8 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  10

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин чемпионатимиздаги энг яхши учрашувлардан бири бўлди. Бунга муҳитни ҳам, ўйинни ҳам сабаб сифатида кўрсатсак бўлади. Мана шу каби ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимизнинг савияси, даражаси кўтарилганидан далолат беради.

Учрашувни яхши бошладик, гол уриб олдик. Стандарт вазиятга эътибор қаратишимиз лозим эди, афсуски гол билан тугади. Умуман "Андижон" жамоаси курашувчан рақиб. Бугунги дурангдан бошқа клублар манфаат топди назаримда.

- "Насаф" бугун очко йўқотди деган фикрлар айтилди. Сизнинг бу борадаги қарашингиз қандай?

- Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чемпионатимиздаги кўп жамоаларнинг даражаси тенглашиб бораяпти. Бугун ғалаба учун ўйнагандик. "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида жуда яхши футбол намойиш этади. Ўйинга қайтадиган бўлсак, голдан сўнг биз оддий футбол кўрсатишга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар тўп назоратига замин яратди, вазиятларимиз бўлди, бироқ голга айлантира олмадик.

- Жавоҳир Сидиқов захирада қолганига сабаб нима?

- Жамоамизда рақобат бор. Биз барчага имкон бериб бораяпмиз. Жавоҳир "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг жароҳат олганди.

- "Навбаҳор"га қарши кетма-кет иккита ўйин ўтказасизлар. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз барча жамоа билан ўйнай оламиз, буни бир неча бор исботлаганмиз. Шу сабабдан барча жамоаларга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика