Latest news

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди" News

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалабани ўз томонимизга оғдириб кетсак бўларди. Бунинг учун биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз лозим эди. "Нефтчи" жамоаси 5 ҳимоячи билан ўйнади. Бу жамоа билан ўйинларда вазият яратишнинг ўзи катта қийинчилик туғдиради. Етарлича вазиятлар ярата олдик, бироқ унумли фойдалана олмалик. Икки жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасдир. Шундай бўлса ҳам ўйин сифати мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман.

- Жавоҳир Сидиқов алмаштирилигига сабаб нима? Игорь Голбан майдонга тушиши ҳимоя марказини мустаҳкамлаш билан боғлиқми?

- 90 дақиқа ўйнаш осон эмас, шу боис Жавоҳир Сидиқов ўрнига янги кучни майдонга туширдик. Игорь Голбан майда деталлардаги бўшлиқларни тўлдириш мақсадида ўйинга қўшилди. "Нефтчи"нинг тезкор ҳужумларига қарши ўз режаларимиз бор эди.

- Чоловичнинг майдонга тушмагаганига сабаб нима?

- Суҳроб Нуруллов ўтган ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Биз ротациялар қилиб борамиз, ҳар бир футболчига ўйин амалиёти керак. 

- Икки жамоа ҳам чемпионлик учун курашда номи тилга олинади. Лекин ўйин ҳам шунга муносиб ўтдими?

- Назаримда ҳозир сиз ўйлаган ўйинни ҳеч қайси жамоа кўрсатиб бера олгани йўқ. Мавсум бошида турли камчиликлар кўзга ташланади. Жисмоний имкониятлар билан боғлиқ жиҳатлар кўп. Фикримча, ҳар икки жамоа ҳам чемпионлик учун кураша олади.

- Насруллаевнинг ҳолати қандай?

- Шерзод Насруллаев биз учун катта йўқотиш. Унинг майдонда бўлиши Ойбек Бозоровга ҳам анчайин эркинлик яратади. Шунингдек, Умар Эшмуродов ҳам бугун майдонга туша олмади, унга дам бердик.

- Рубин Хебайчи? Унинг ҳолати бўйича маълумот бера оласизми?

- Хебай айни дамда сербиялик мутахассислар билан даволанаяпти. Тез орада сафимизга қўшилади.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика