Latest news

19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   2 19:25Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  3 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  2

Роналду турк тилини ўрганмоқчи News

Роналду турк тилини ўрганмоқчи

"Ювентус" клуби ва Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал Евро-2020да Италияга қарши учрашувда нималар кутаётганини ҳамда Криштиану Роналдунинг турк тилини ўрганиш истаги борлигини айтиб ўтди.

"Терма жамоамиз босимни яхши кўради, биз энг яхши лигаларда ва энг яхши жамоаларда тўп сурамиз. Орамизда соғлом рақобат мавжуд ва майдонда бирдамликда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Европа чемпионатида яхши натижага эришамиз. Италияга қарши ўйин катта аҳамиятга эга. Рақибларга қарши қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Кийиниш хонасида Бонуччи билан ҳазиллашамиз. У ва Кьеллини менга ҳазил қилишади, мен ҳам уларга жавоб қайтарман. Кьеллини мендан Йилмаз ҳақида сўрайди, улар бизни кузатиб борадилар, футболчиларимизни билишади.

Дибала ва Роналду менга машғулотларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ўз маслаҳатларини аямайди ва бу мен учун жуда муҳимдир. Роналду турк тилини ўрганишни хоҳлайди. Дибала ва бошқа жамоадошларимда ҳам шундай истак бор. Шунингдек, улар менга испан тилини ҳам ўргатишади", — дея Демиралнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tutto Juve.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика