Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  43 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди News

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш клуб билан янги шартнома имзолади.

Шу муносабат билан футболчи ўз твиттер саҳифасида #AskBruno хэштеги остида мухлислар берган саволларга жавоб қайтарди.


- Кейинги мавсум саккизинчи рақамли либосда ҳаракат қиласизми?

- Ўйлайманки, бир кун шу рақамда ўйнайман. Аммо ҳозир дўстим Хуан Мата менга яқинроқ бўлгани маъқул.

- Мессидан кучлироқ бўлган уч футболчи?

- Роналду, Моутиньо, Руй Кошта

- МЮга қўшилганингдан кейинги энг эсда қолган вазият?

- Мен жуда кўп яхши лаҳзаларни бошимдан ўтаздим. Аммо энг эсда қоларлиси менимча ҳали олдинда.

- Жонли кўрган энг зўр голингиз?

- Антонио ди Наталенинг "Удинезе" таркибида "Киево"га урган голи

- Бирга ўйнаган энг қувноқ ўйинчингиз?

- Менимча Эрик Байи. Аммо Жесси Лингард ҳам бу борада Байи билан баҳслашиши мумкин.

- Ёшлигингизда қайси футболчига хавас қилардингиз?

- Кўпгина болалар сингари Роналдиньо менинг кумирим бўлган. Унинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқий завқ берарди.

- Қарши ўйнаган энг кучли футболчингиз?

- Андрес Иньеста ёки Пирло

- МЮнинг энг чиройли либоси қайси мавсумдагиси?

- Бу кейинги мавсумдаги либосимиз бўлади. 

- МЮ футболчиларининг кийиниш борасидаги диди энг ёмонларидан бири...

- Ҳамманинг ўз услуби бор. Буни танқид қила олмайман.

- Марвел қаҳрамонларидан қайси бирининг ролини ўйнаган бўлардингиз?

- Ўргимчак одам

- Португалия бу йил Жаҳон чемпиони бўлиши мумкинми?

- Нега йўқ?

- Машғулотларда футболчиларнинг оёқлари орасидан тўпни энг кўп ким олиб ўтади?

- Менимча Жейдон Санчо. Ҳар ҳолда айнан у бу ишни қилишга энг кўп ҳаракат қилади.

- АПЛда  сиз қарши ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячи ким?

- Кевин де Бруйне

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика