Latest news

12:05"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  1 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  2 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  4 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди News

Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди

Франция клубида мураббий ўзгарди.

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида италиялик мураббий Роберто Де Дзерби Франциянинг "Марсель" клуби раҳбарияти билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Яқин вақт ичида мутахассиснинг истеъфоси расман эълон қилиниши кутилмоқда. Қайд этилишича, жамоанинг еврокубоклар ва миллий чемпионатдаги муваффақиятсиз натижалари ортидан кетиш қарори айнан Де Дзербининг ташаббуси билан қабул қилинган. Манбага кўра, 46 ёшли мураббий қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан озод этилишини сўраган.

Де Дзерби бошқарувида "Марсель" Чемпионлар лигаси умумий босқичини 25-ўринда якунлаб, мусобақа плей-офф босқичига йўллана олмади. Франция чемпионатида эса провансликлар 21 турдан сўнг 39 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Сўнгги турда Де Дзерби шогирдлари Лига 1 пешқадами ПСЖга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Rating: -4   

Comments

   
11 feb 13:19:06
Turayev
Bugun Tomas frank istefoga ciqsa Tottenham harakat qiladi yoki mavsum ohirigaca Oliver glasner ni kutadi Tottenham
   
11 feb 11:51:40
Azamat Shoha
Эркак тренер экан, Слотга хам насиб этсин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика