Latest news

13:45"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди  2 13:18"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди  0 12:50Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"  0 12:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти ФА U-16дан йирик ҳисобда устун келди  0 12:10"Реал" учта трансферни амалга оширади  9 11:47Артета Гвардиолага раҳмат айтди  3 11:23УЕФА "Арсенал" дарвозасига берилган пенальтининг бекор қилиниши бўйича баёнот берди  8 10:47Анчелотти мавсум якунланмасдан ишдан олиниши мумкин  5 10:18Пролига. Бугун «Олимпик» дербиси бўлиб ўтади  0 09:48МЮ жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа  5 09:20Зотеев кечаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  35 08:51Расман. Ла Лигадан кейинги мавсум 5 та жамоа EЧЛда иштирок этади  14 08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  3 07:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  24 07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  3

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда News

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келажакда Карим Бензема ўрнини босадиган ҳужумчи қидирмоқда.

Италия матбуоти "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунн Мадрид клубининг радарига тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Даниялик футболчига "Наполи" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Карим Бензема ҳозирда "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиларидан бири. Бироқ сўнгги пайтларда 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби кўпроқ жароҳатларни даволаш билан банд ва ҳар доим ҳам Карло Анчелотти ихтиёрида эмас.

"Реал" узоқ вақтдан бери Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали ҳужумни кучайтирмоқчи эди. Бироқ якунда франциялик футболчи ПСЖда қолди, Мадриднинг яна бир трансфер мақсади Эрлинг Ҳоланд эса "Манчестер Сити"га ўтди.

"Il Corriere del Mezzogiorno" хабарига кўра, "Реал" А Сериядан футболчи сотиб олиши мумкин. 20 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумдан бошлаб "Аталанта"да ўйнамоқда.

Тўпурар Италияда тобора кучайиб боряпти. У ушбу мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унга анча кучли клубларнинг скаутлари эътибор қаратди.

Хойлуннга "Реал"дан ташқари "Наполи" ҳам қизиқмоқда. Агар "адзурри" ёзда ўзининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни сотишга қарор қилса, янги ҳужумчи керак бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика