Манба: "Реал" раҳбарияти ёзда таркибни кучайтириш масаласида Анчелоттига рад жавобини берган
07 mar 2023 10:54
News
Манба: "Реал" раҳбарияти ёзда таркибни кучайтириш масаласида Анчелоттига рад жавобини берган
"The Athletic" хабарига кўра, Карло Анчелотти жорий мавсум 3 та асосий совриндан бирортасини юта олмаса, "Реал" бош мураббийи лавозимини йўқотади.
Маълум бўлишича, ўтган ёзда италиялик мутахассис "қаймоқранглилар" раҳбариятидан таркибни кучайтиришни сўраган, бироқ рад жавобини эшитгач, эътироз билдирмаган.
"Реал" 2021/2022 йилги мавсумда Анчелотти қўл остида Чемпионлар Лигаси ҳамда Ла Лигада ғолиб чиқди ва август ойида улар орасига Европа Суперкубогини қўшиб қўйди. Энди италияликнинг асосий умиди фақат Чемпионлар Лигаси бўлиб турибди. "Реал" чемпионатда "Барселона"дан 9 очко ортда қолмоқда, Кубок ярим финалида мадридликлар ўз уйидаги биринчи ўйинда "кўк-анорранглилар"га ютқазган, январда эса "бланкос" Испания Суперкубоги финалида "блауграна"га мағлуб бўлган эди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments