Latest news

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  92 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин News

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус пандемияси оқибатида жиддий йўқотишларга дуч келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда As нашри хабар қилди. Мадридликлар мавсум якунига қадар мухлисларни стадионга қайтармаса, тахминан 195 млн евро йўқотади. Жамоа раҳбарияти аллақачон инқирозга қарши режа ишлаб чиқишга улгурган.

"Реал Мадрид" учта асосий даромад манбайига эга: телевизион ҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва чипта сотуви. Клуб бюджети – 882 млн евро, шундан қарийб 625 млн евро телевидения ва ҳомийлардан келади.

"Реал" футболчилари клубга инқирозни енгиш учун кўмак беришмоқда. Ўйинчилар маошларининг пасайишига рози бўлгани туфайли мавсум охирида 50 млн евро тежаб қолинган эди. Бонуслардан воз кечилиши эвазига жамоа бюджетида яна 25 млн евро ушланиб қолди.

Бундан ташқари, "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасидаги сотувлардан тахминан 100 млн евро ишлаб олган.

Айни пайтда Европанинг барча топ-клублари деярли шундай вазиятга дуч келишмоқда. Кичик жамоаларнинг ҳолати нисбатан осонроқ, чунки уларда телевизион ҳуқуқлардан олинган даромад ўйинчиларнинг маошини қоплашга етади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика