Latest news

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  7 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  4 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  2 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди News

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди

Йил битими.

Ла Лигада ақлбоварқилмас воқеа — "Райо" президенти Рауль Мартин Преса "Эспаньол" форварди Рауль де Томаснинг агенти билан музокаралар вақтида урушди.



Унга юқори комиссион пул ёқмади.


Президент воситачининг истакларини эшитди ва шунчалик ғазабландики, юристлардан бирига ташланиб қолди ва тасодифан Де Томаснинг агенти юзига зарба бериб юборди. "Райо" босси бир неча сониядан сўнг бурнидан зарба қабул қилиб олди — ва шифохонага енгил жароҳат билан йўл олди.


Суяк синмади, аммо "Валенсия"га қарши ўйинни шундай ғамгин ҳолатда кузатишга тўғри келди:



Кейин маълум бўлишича, Иван Гарсиянинг агенти Пресанинг бурнига бош билан зарба берган — бу ҳақда "Райо" раҳбарининг ўзи айтиб берди. У буни қўрқоқнинг ҳаракати деб атади.


"Бу жиноий ҳаракат эди, шунингдек жуда қўрқоқ одамнинг иши. Агар у мени огоҳлантирганида, биз ҳақиқий жанг қилардик", — деб қўшимча қилди Преса.


Клуб эса бир неча нарсаларга аниқлик киритган ҳолда, баёнот билан чиқди: у ерда айтилишича, Преса агентга ўзи ҳужум қилмаган, можаронинг ташаббускори Иван Гарсия бўлган. "Райо" президенти жавобан бирдан полиция чақирди, тегишли баёнотлар билан мурожаат қилди ва вазиятни бошқача талқин қилганларнинг барчасини жавобгарликка тортмоқчи — уларни фейк деб ҳисобламоқда.


Энг асосийси, Де Томас якунда — "Райо" ўйинчиси. Рауль ушбу ёзда "Реал" ёки МЮга ўтишни хоҳлаганди ва клуб раҳбариятига тез-тез шартномани бекор қилишни ва ўрнига "Барселона"дан Мартин Брэйтуэйтни олиб келиш бўйича мурожаат қилди. Де Томас учун топ-клублар келмади, аммо таниш ва камтарона "Райо" варианти пайдо бўлди — у 2018 йилда Ла Лигадаги илк голларини шу ерда урган.


"Райо" ўйинчи учун муштлашишга ҳам тайёр эди, форвард маош бўйича талабларини пасайтирди — аммо, эндиликда январгача футболсиз ўтиради, томонлар трансфер ойнаси вақтида келишувга эришишга улгуришмади.


Де Томас аниқ Қатардаги ЖЧсиз қолди. 27 ёшли футболчи ўтган йили илк бор миллий жамоада ўйнади: уни Ансу Фати жароҳат олганда чақиришганди ва Грецияга қарши саралаш мусобақасида туширишди.


Мухлислар "Райо" президентини ёмон кўришади. Бунга стадионнинг тартибсизлиги ва клубдаги ғалати сиёсат туфайли



Мухлислар президентдан "Райо Вальекано"дек нафратланадиган клубни топиш қийин.


Мухлислар доимий равишда намойишлар ўтказишади, улар 2019 йилда ҳатто Пресага ҳужум ҳам қилишган. Ўтган йили Радамель Фалькаонинг трансфери севгини қайтармади: колумбияликнинг намойишида мухлислар ўйинчининг олдида босс пайдо бўлиши билан шовқин қила бошлашди.


Қизиқарлиси шуки, "Райо" мухлислари президент билан 11 йилдан бери жанжаллашишади. Преса 2010 йилда клубнинг 97% акциясини 40 миллион евролик қарз билан 961 евро эвазига харид қилди. Рауль — реклама магнати ва маркетингни яхши тушунади. У клубни қайта қурмоқчи эди, аммо мухлисларнинг фикрича, қарорлар кўпинча қадриятларга зид эди. Преса Зозуля ва ўнг қанот сиёсатчиларни таклиф қилишдан ташқари, 2016 йилда Оклахомада "Райо Вальекано"нинг филиалини очмоқчи эди — у ерда солиқлар паст. "Райо" мухлисларига бу унчалик ҳам ёқмади, ғоя тезда сўнди.


11 йилда давомида Пресага кўплаб саволлар йиғилиб қолди.


Асосий эътироз — стадионнинг "даҳшатли" ҳолати.



Ёмон трибуналар, ёритишнинг яхши эмаслиги — мухлислар ўзлари билан чироқ олиб келишлари керак. Хавфсизлик муаммолари, ҳожатхоналарда қоғознинг йўқлиги ва у ерда ҳам ёруғлик билан муаммо, раковиналарнинг ифлослиги, ҳожатхоналардаги муаммолар — мухлисларнинг ёқимсиз кузатувлари коллекцияси.


"Райо"нинг Ла Лигага қайтишдан кейинги илк уй ўйинига 583та одам келди. Бу Преса ва унинг чипталар сиёсатига қарши мухлислар акцияси эди — у коронавирус билан боғлиқ беқарор вазиятни баҳона қилиб, Ла Лигада абонементларни биринчи бўлиб бекор қилди. Бундан ташқари, бир марталик чипталар 25 евро туради ва уларни онлайн эмас, фақатгина кассадан харид қилиш мумкин эди.


"Райо"нинг асосий таркиб футболчиларининг ярмига бонус тўловлари кечикмоқда. Бухгалтерларнинг кетиши (гўёки) сабаб маошлар кечиккан.


"Райо"нинг аёллар жамоаси — алоҳида мавзу: битимлар борасида келишилган бўлса-да, ўйинчилар шартномаларсиз шуғулланишган. Уларга маошлар берилмади, баъзи қизлар клуб томонидан ижарага олинган уйлардан ҳайдалган, баъзилари эса мебеллар етишмаслиги сабаб матрасларда ухлашган. Футболчилар бунт қилишди ва Ла Лига раҳбарияти билан боғланишди — фақатгина шунда масала ҳал этилди.


Февраль ойида интернетда "Райо" аёллар мураббийининг зўрлаш ҳақидаги очиқдан-очиқ чақириқлари акс этган аудио хабарлар пайдо бўлди. Президент мухлислар фикрига умуман эътибор бермаслигини айтди.



Афтидан, унда яна муаммолар бўлиши мумкин — музокараларда эмас, шунчаки кўчада.



Алишер Остонов таржимаси 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика