Latest news

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  0 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади" News

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади"

Айни дақиқаларда Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди.


— Авваламбор барчангизни Қурбон ҳайити билан ҳамда Сиз журналистларни касб байрамингиз билан табриклаймиз. Юртимизда яна бир байрам — халқимиз ва футзалчиларимизни орзуси ҳисобланган мундиал шукуҳи кезиб юрибди.

— Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қатор нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Бу эса 2024 йилги футзал бўйича ЖЧга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиш имкониятини оширди, дея оламиз. Қайд этиш керак, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарлигида спортга катта эътибор берилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино юртимизга ташрифи давомида давлатимиз раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистон йирик турнирларни ўтказиш, мезбонлик қилишга иштиёқи юқори эканлиги, мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб соҳалар сингари спортга ҳам эътибор ва ёндашув ўзгариб бораётганини қайд этди.

— Биз аввалги йиллар давомида мусобақалар географиясини ҳудудларга ҳам кўчирдик. Қашқадарё, Наманган, Фарғонада бир қанча халқаро ўйинлар ўтди. Бу эса вилоятларда инфратузилмаларни ривожлантириш, мутахассисларни халқаро тажрибасини оширишга хизмат қилди, десак бўлади. Юртимизда футзалга берилаётган эътибор, миллий чемпионатимиз ва ундаги соғлом рақобат ҳам футзал бўйича Жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказилишига сабаб бўлди, десак бўлади.






Фото: Толибжон Қосимов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика