Latest news

17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

Равшан Ҳайдаров: "Халқимиз биздан чемпионликни кутмоқда" News

Равшан Ҳайдаров: "Халқимиз биздан чемпионликни кутмоқда"

Финал олдидан ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 
Тошкентда бўлиб ўтаётган U-20 Осиё кубогининг финал баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида термамиз устози Равшан Ҳайдаров ва сардори Умарали Раҳмоналиев иштирок этди.


Эртанги ўйин ҳақида:

Барчага ассалому алайкум. Авваламбор финалга қадар етиб келишимизда бизни қўллаб-қувватлаб турган халқимиз ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Мазкур учрашувга режа бўйича тайёргарлик олиб бордик, эртага ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритмоқчимиз.

Тажриба ва унинг аҳамияти ҳақида:

Ҳа, мен ва мураббийлар штабим бу каби мусобақалар ҳамда финал учрашувларида аввал ҳам иштирок этганмиз. Бу тажриба бизга ёрдам беради, буни футболчиларга ҳам сингдириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ биласиз, эртанги финал бошқа тарих ва биз унга масъулият билан тайёргарлик кўряпмиз.

Биз ўтган ўйинлар давомида жуда кўп куч ва эмоция йўқотдик. Ҳозирда тикланиш жараёнини давом эттирган ҳолда эътиборимизни фақат ўйинга қаратганмиз.

Мухлислар ва ўйин услуби ҳақида:

Албатта, улар бизга қўшимча куч бағишламоқда. Биз улар билан янада кучлимиз. Эртанги ўйинда ҳам уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Ҳозирда жисмоний ва теоретик тайёргарликни давом эттиряпмиз. Финалга жисмоний ва руҳий яхши ҳолатда етиб бориш муҳим ҳисобланади. Таркибга келсак, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.



Ҳужум чизиғи ҳақида:
Футболда гол киритиш энг муҳим нарса ва бу ўзига яраша қийин ҳисобланади. Ҳа, биз Австралия ва Кореяга қарши ўйинларда кўплаб вазиятлар яратдик,
бироқ уларни голга айлантиришда муаммолар бўлди.

Якуний нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Лекин олдимизда Жаҳон чемпионатига қадар вақт бор. Барча вазиятларни ҳали кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Бу йўналишда албатта ўз устимизда ишлаймиз.

Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида:
Ўтган ўйинлар шуни кўрсатдики, биз бу йўналишда тўғри йўлдамиз. Мураббийлар штаби жисмоний тайёргарлик бўйича яхши ишлашмоқда. Айтганимдек, биз куч йўқотдик, бироқ тикланиш жараёни тезкорлик билан бошланган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Эртага бизга мухлисланинг қўллаб-қувватлаши, иштиёқ ва масъулият албатта ёрдам беради.

Рақиб футболчилари ҳақида:
Мен айнан қайсидир бир футболчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Улар жамоавий яхши ҳаракат қиладилар. Ва биз ҳам режани шунга яраша қиламиз. Айнан бир футболчига қарши эмас,

жамоага қарши тайёргарлик ва режа тузамиз.


Умарали Раҳмоналиев
Финал ҳақида:

Ассалому алайкум. Бутун халқимиз, мухлислар кутган ҳал қилувчи ўйинга ҳам оз қолди. Биз бу мусобақага узоқ муддат давомида тайёргарлик олиб бордик.

Эртага катта масъулият ва иштиёқ билан майдонга тушган ҳолда боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Бутун халқимиз биздан чемпионликни кутмоқда. Худо хоҳласа, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритамиз.

120 дақиқадан иборат 2 та учрашувдан сўнг жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида:
Биз кўп куч йўқотдик. Лекин мутахассислар тикланиш учун ҳаракатни ўйин тугаши биланоқ бошлаб юборишди. Улар доим “орқада” кўринмаслиги мумкин. Лекин уларнинг саъй-ҳаракатлари билан биз жисмоний жиҳатдан ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз.





Рақиб ҳақида:
Ироқ кучли жамоа. Уларнинг бир нечта чизиқларида яхши футболчилар бор. Ўйиндан ўйинга очилиб бормоқдалар.

Мураббийимиз айтганидек, биз финалда бошқа Ироқни кўрамиз.

Стадиондаги атмосфера:
Жуда ажойиб. Мухлислар бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Биз буни тушунган ва ҳис қилган ҳолда эртанги ўйинда майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика