Latest news

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Равшан Эрматов: "Мухлислар стадионга қайтмоқда. Лекин ҳакамнинг биргина қарори барчасини бир пул қилиши мумкин" News

Равшан Эрматов: "Мухлислар стадионга қайтмоқда. Лекин ҳакамнинг биргина қарори барчасини бир пул қилиши мумкин"

Кеча ЎФА мажлислар залида сўнгги пайтларда ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар, ўйинлардаги вазиятлар таҳлили юзасидан семинар ўтказилди.

Йиғилишни  ЎФА 1-Вице Президенти Равшан Эрматовнинг шахсан ўзи олиб борди ва муносабатларини билдирди. Хусусан, собиқ ФИФА рефериси дастлаб VAR тизимига тўхталди. 


"Ҳали кўп мамлакатларда йўқ VAR тизимини тадбиқ қилдик. Адолатни жойига қўйиш, ҳакамларни хатолардан ҳимоя қилиш учун жорий қилдик. Аввалги замонларда бўлгани каби биттада кўриш қийин, улгурмаслиги мумкин. Ҳозир VAR бор, шу билан хато қилсак одамлар нима дейди? Мухлисларни ишончини оқлаймиз, деб ҳаракат қиляпмиз. Футболни сифатини ошириш учун, одамларни стадионларга қайтариш учун амалга оширмоқдамиз. Ҳакамлик сифати футбол сифатидан пас бўлмаслиги керак. Мухлислар келиб футболдан, ҳакамлар, мураббийдан рози бўлиб сотиб олган чиптасига миннатдор бўлиб кетиши керак. Асосий мақсадимиз ҳам шу.

Ёшлар, халқаро мусобақаларни қабул қилдик, мухлислар қайтмоқда. Лекин ҳакамнинг битта қарори бир пулга чиқариши ҳеч гапмас. VAR арзон нарса эмас, унинг пулига қанча майдон қурсак ҳам бўларди. Лекин ҳакамларга ёрдамчи бўлсин, хатосини тўғирласин деяпмиз",- дейди Равшан Эрматов. 


Rating: -17   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика