Latest news

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  0 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  1 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси News

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа  сафига тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов қўшилди. 

Темурхўжа Абдухолиқов 1991 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида бошлаган. Кейин эса “Пахтакор” (Тошкент, 2013 йил), “Хайдук” (Сплит, Хорватия, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йилнинг 1-давраси, 2020-2021 йиллар), “Ал-Сайлия” СК (Доха, Қатар, 2018 йилнинг 1-давраси), “Хор-Факкан” (Хор-Факкан, БАА, 2019 йилнинг 2-давраси) клубларида ўйнаган. 

Ўтган мавсумни эса Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказиб, навоийликлар таркибида  жами  28 та ўйинда майдонга тушиб, 2402 дақиқа ҳаракат қилиб, 15 та гол урган ҳолда, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 18 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 

Бундан ташқари, 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2016 йилги мавсумда эса “Локомотив” сафида 22 та гол урган ҳолда, Суперлига (олий лига) тўпурари бўлган.        

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика